Тадқиқот: Хитойда талаб энг юқори смартфонларнинг юртимиздаги нархлари

Тадқиқот: Хитойда талаб энг юқори смартфонларнинг юртимиздаги нархлари

Таниқли маркетолог компания ҳисобланган Counterpoint тақдим этган натижаларга кўра, Хитойда талаб юқори бўлган ва тезкор сотилаётган смартфонлар рўйхати шакллантирилди. Хитойликлар орасида оммалашган онлайн-савдоларга таянган ҳисоботда компания шу йилнинг баҳор фасли мобайнида энг кўп сотилган девайсларни саралашган.

Смартфон моделларининг сотилган жами смартфонлар орасидаги улуши акс этган рейтингда жанг қизғин тус олган. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг:

iPhone 8 Plus – 5,6% ("Малика"да 6,6 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфонлари

Xiaomi Redmi 5A – 4,1% ("Малика"да 795 минг сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: Xiaomi Redmi Note 5a — "Малика"даги энг арзон камерафон!

iPhone X – 4% (на рендере) ("Малика"да 8,2 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: iPhone X: “инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

iPhone 8 – 3,9% ("Малика"да 5,6 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфонлари

Xiaomi Redmi Note 5 – 3,8% ("Малика"да 1,6 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: Redmi Note 5 ва Note 5 Pro тақдим қилинди

Honor 7C – 3,6% (Юртимизда 1,1 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: Huawei’нинг яна бир «тўрт кўзли» смартфони TENAA’да «қўлга тушди»

Xiaomi Redmi 5 Plus – 3,5% ("Малика"да 1,3 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus тақдим қилинди

Honor 9 Lite – 2,7% ("Малика"да 2 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: Huawei 180 долларлик "ромсиз"ни тақдим қилди

Honor 7X – 2,5% ("Малика"да 2,5 млн сўмдан бошлаб сотилмоқда);
Ўқинг: Huawei арзон ва жозибадор Honor 7X'ни тақдим қилди

Oppo R15 – 2,1% (Буюртма асосида келтирилади. Хитойдаги баҳоси 550 АҚШ доллари).
Ўқинг: Таниқли бренд ҳам арзон "iPhone X" ишлаб чиқарди

Шу тарзда, рўйхатнинг энг юқорисида, шунингдек смартфон моделларининг кўплиги бўйича Apple корпорацияси, ундан сўнг Xiaomi, Honor ҳамда 10-ўринда Oppo компаниясиининг ягона модели турибди.

Айтиш лозимки, мазкур рўйхатни шакллантиришда Хитойдаги онлайн савдоларга таянилган. Хитойда айни пайтда аҳоли асосан виртуал дўконлардан савдо қилишни афзал кўрмоқда.

Айни пайтда Хитойда энг таниқли онлайн дўконлар қаторида JD, Tmall, Suning, Vmall, Mi Store, Apple сайтини келтириш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.