Талаба картошкадан пластик материал яратди

  •   Saroy
  •  375
  •  25.10.2018 12:36

Талаба картошкадан пластик материал яратди

Швециялик Понтус Тернквист картошка крахмалидан бир марталик пичоқ ва санчқи, шакар учун қутича ясади.

Potato Plastic (Тернквистнинг ихтироси шундай аталади) атроф муҳитни пластиклар билан ифлосланиши муаммосини ҳал этишга қаратилган. Сув ва картошка крахмалидан яратилган ушбу материалдан бир марталик идиш-тавоқ ва пластик қутилар тайёрлаш учун фойдаланса бўлади. Унинг асосий устунлиги  — жуда тез парчаланишидир, яъни биодеградацияланиши. Potato Plastic’дан ясалган буюм икки ой ичида парчаланиб кетади.

ЎҚИНГ: Sony PlayStation VR – 2016 йилнинг энг яхши ихтироларидан бири

Картошка пластикнинг яна бир жиҳати, уни ишлаб чиқаришнинг осонлигидир. Бу тижорий мақсадларда фойдаланишда жуда муҳим саналади. Реакция аралашмаси қотайишига қадар қиздирилади, кейин у қолипга қуйилади ва материал то қотиб керакли шаклдаги буюмга айлангунича қиздиришда давом этади. 

Тернквистнинг ихтироси Швецияда шов-шувга сабаб бўлди. Талаба James Dyson Award 2018 конкурсининг миллий босқичида ғолиб деб эълон қилинди ва энди мамлакати номидан финал босқичида иштирок этади. Мусобақа ғолиби ноябр ойи ўрталарида эълон қилинади. Энг талантли ихтирочи  ўз лойиҳасини ривожлантириш учун 30 000 фунт стерлинг  (тахминан 39 000 доллар) мукофот пули олади.

ЎҚИНГ: Лас-Вегасда энг сўнгги инновацион ғоялар намойиш қилинмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!