Тангачадек муз дискка 5300 тагача Full HD-фильм сиғдирадиган технология топилди!

  •   DiMaX
  •  1166
  •  25.08.2017 10:09

Тангачадек муз дискка 5300 тагача Full HD-фильм сиғдирадиган технология топилди!

Молекулаларнинг ўта паст ҳароратгача совитилганида жуда катта миқдордаги маълумотларни ўзига сингдира олишини аниқлаган олимлар бир нарсага қўл уришди. Яъни, улар муз ҳолатидаги қаттиқ дисклар ишлаб чиқариш технологиясини ўйлаб топишди, дея хабар беради Newscientist нашри.

Янги модда «бағри кенг» чиқди

Манчестер университети олимлари диспрозий атоми ҳамда иккита углерод ҳалқачасини ўзаро бириктириш ёрдамида янгича молекула яратишга ва уни барқарор ҳолатга келтиришга муваффақ бўлишди. Мазкур молекулани Цельсий шкаласи бўйича -213 даражагача музлатиб, тадқиқотчилар унинг магнетизмини барқарорлаштиришди. Сўнг эса янги моддани маълумотлар сақлашда қўллаб кўришди.

Аниқланишича, ушбу моддадан ясалган 10 тийинлик тангача ҳажмидаги қаттиқ диск ўттиз терабайтгача ахборотни ўзига сиғдира олар экан! Тажрибада мутахассислар унга Full HD сиғимидаги нақ 5300 та фильмни ёзишди ва бу жараён муваффақиятли кечди.

Хўш, иннайкейин-чи?

Табиийки, мазкур технологиядан фойдаланиш учун смартфонсозлар ўз қурилмаларига мини-музлатгичлар ҳам ўрнатишга рози бўлишмаса керак. Бироқ йирик дата-марказлар учун ушбу технология жуда қўл келиши аниқ.

Ҳозирда бу борада ягона муаммо шундаки, молекула ҳароратини одатдаги – Цельсий шкаласи бўйича -196°C дан -213° C гача тушириш талаб этилади. Бунинг учун эса, серверларни совитиш мақсадида суюқ азотдан фойдаланиш – мақбул ечимдир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!