Таниқли компания ўз ноутбукларини қайтариб оляпти – уларнинг аккумулятори портлаши мумкин!

  •   DiMaX
  •  322
  •  12.02.2018 13:25

Таниқли компания ўз ноутбукларини қайтариб оляпти – уларнинг аккумулятори портлаши мумкин!

Лаптоп ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда энг таниқлиларидан ҳисобланган Fujitsu компанияси ўзининг 13 моделдаги ноутбукларини савдодан қайтариб олмоқда. Мазкур қурилмаларнинг батареяларида носозлик бўлиши ва улар қизиб кетиши мумкин.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Fujitsu компанияси АҚШда жами 5800 га яқин, Канадада эса 606 дона савдога чиқарилган портатив компьютерини қайтариб олмоқда. Булар – Fujitsu Celsius H720, шунингдек, Lifebook E752, E733, E743, E753, P702, P772, S710, S752, S762, T732, T734 ҳамда T902 моделларига мансуб ноутбуклардир.

Ушбу моделларга Panasonic компаниясининг CP556150-03, CP579060-01 ҳамда CP629458-03 маркировкали аккумуляторлари қўйилган. Айнан шу батареялар қизиши, аланга олиши ва ҳатто портлаб кетиши эҳтимоли бўлган хавфли қисмлар сифатида кўрилмоқда.

Ушбу модулларга мансуб ноутбукларни аллақачон харид қилган фойдаланувчиларга эса Fujitsu компанияси тезда уларнинг батареяларини олиб қўйишларини тавсия этмоқда. Сўнг эса компания вакилларига мурожаат этишса, Fujitsu қурилманинг аккумуляторини бепул алмаштириб беради.

ЎҚИНГ: iPhone аккумулятори туташи оқибатида икки киши касалхонага ётқизилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.