Таниқли сиёсатчи оммабоп мессенжерни террорчи ва педофиллар уяси деб атади

  •   DiMaX
  •  1484
  •  26.01.2018 17:08

Таниқли сиёсатчи оммабоп мессенжерни террорчи ва педофиллар уяси деб атади

Швейцариянинг Давос шаҳрида ташкиллаштирилган Бутунжаҳон иқтисодиёт форумида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй сўзга чиқиб, ўз нутқида Telegram мессенжерини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, террорчилар, педофиллар ва бошқа турдаги жиноятчилар айнан шу иловадан фойдаланишади.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Мэй хоним ўз нутқида Европа мамлакатлари ҳукуматларига турли мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа шу каби платформалар соҳиблари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этди. Бу ҳамкорлик туфайли ҳукуматлар компанияларни ноқонуний контентни ўчириб ташлашга, уларни тарқатувчиларни эса блоклашга ундай оладилар.

ЎҚИНГ: Павел Дуров: Кремл билан жанг, саргардон умр, Telegram ва қиймати ошаётган биткойнлари

Буюк Британия бош вазирининг фикрига кўра, инвесторлар йирик IT-компанияларга босим ўтказишлари, уларни кўпроқ ижтимоий масъулиятга чорлашлари лозим. Шунингдек, сармоядорлар уларни фейк янгиликларга, товламачиликларга ва нафратни ифодалашнинг турли шаклларига қарши курашга ҳам чақиришлари даркор.

Биз ҳам мухлисларимизни ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда мулоқотлар чоғида эҳтиёткорликка, нотаниш ва шубҳали шахслар билан алоқага киришмасликка, уларга ўзлари ҳақидаги шахсий маълумотларни бермасликка чақирамиз.

ЎҚИНГ: Фарзандингиз суратини интернетга жойламанг!