Тақдимот: Android 8.0 Oreo ва 3D камерага эга илк смартфонни қарши олинг

Тақдимот: Android 8.0 Oreo ва 3D камерага эга илк смартфонни қарши олинг

Шу кунларда Берлинда жаҳоннинг нуфузли ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаларидан бири бўлган IFA 2017 анжумани давом этмоқда. Унинг доирасида Япониянинг Sony компанияси Sony Xperia XZ1 флагман телефонини тақдим қилди. 

Телефоннинг бош жиҳатлари қаторида "Motion Eye" технологиясига эга 3D камерани ва гаджетнинг Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлашини айтиш мумкин.

Қуйида 3D камеранинг ишлашини томоша қилинг.

3D камера учун ишлайдиган 3D Creator иловаси ёрдамида Sony Xperia XZ1 объектнинг 3 ўлчамдаги тасвирини олади. Ишлаб чиқарувчининг фикрича, камера қиёфа, бош ёки бошқа предметларнинг сифатли ва тезкор 3D моделини яратади. Улардан аватар сифатида фойдаланиш ёки 3D принтерда чоп этиш мумкин. Бош камерага 19 Мп, олд камерага 13 Мп сиғимли сенсорлар ўрнатилган.

Motion Eye камераси Sony Xperia XZ Premium'даги сенсор билан бир хил: 19 мегапикселли. BSI-CMOS сенсор модули тўғридан-тўғри смартфон матрицасига ўрнатилган ва айнан шу модел секундига 960 кадрли HD-видео суратга олади.

Sony Xperia XZ1 смартфони 5,2 дюймли, HDR 10 технологияси билан таъминланган ва  Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси қопланган Full HD (1920х1080 пикселли) экранга эга бўлган. Шунингдек, 8 ядроли ва частота тезлиги 2,45 ГГц бўлган Qualcomm Snapdragon 835 процессори унинг яна бир кучли жиҳати.

Смартфонга хос яна бир ажойиб ва ўзига хос жиҳат -- унинг LTE  тармоғида 1 Гбит/с. тезлигида маълумот алмашиши.

Sony Xperia XZ1 девайсининг тезкор хотираси 4 ГБ, доимий хотираси -- 64 ГБ, microSD бўлмачаси 256 гигабайтгача бўлган флешкани қўллаб-қувватлайди. Батарея сиғими 2700 мА соат, шунингдек тезкор қувватланиш функцияси ҳам мавжуд.

Sony Xperia XZ1 Wi-Fi 802.11ac, NFC ва Bluetooth 5.0 LE алоқа модулларига, шунингдек IP65/68 стандарти бўйича ҳимояланган корпусга эга бўлган.

Sony Xperia XZ1 мобил алоқа воситасининг яна бир қизиқарли жиҳати сифатида, унинг қадоқдаёқ яп-янги Android 8.0 Oreo операцион тизимига эга бўлган жаҳондаги илк гаджет эканини айтиш мумкин.

Намойишда қайд этилишича, йил аввалида тақдим этилган Xperia XZ Premium девайси Snapdragon 835 чипсетида ишлайдиган жаҳондаги биринчи смартфон бўлса ҳам, июндан сотувга чиқарилган ва бир оз кечиккан эди. Япониялик компания бу смартфонини тез орада сотувга чиқаришни режа қилган.

Sony Xperia XZ1 қора (Black), кумуш (Warm Silver), кўк (Moonlit Blue) ва пушти (Venus Pink) ранг корпусларда ишлаб чиқарилади. Sony Xperia XZ1 флагмани октябрдан 770 АҚШ долларидан, кичик талқини 640 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.