ТАТУ да 1,6 млн долларлик медиа-марказ ишга туширилади

ТАТУ да 1,6 млн долларлик медиа-марказ ишга туширилади

6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида "Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинаётган мазкур грант миқдори 187,9 млн япон иенаси (1,6 млн. АҚШ доллар) ни ташкил қилади.

Лойиҳа доирасида Тошкент ахборот технологиялари университетида АКТ соҳасининг ривожланиш тенденцияларини ва жаҳоннинг бу борада пешқадам таълим муассасалари тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, телерадио соҳасининг бўлажак мутахассислари учун компьютер, мультимедиа ускуналари билан таъминланган замонавий илмий-тадқиқот ҳамда ўқув лабораторияси қурилади.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши "Кино ва теле операторлик", "Махсус ёритиш технологияси" йўналишларида таҳсил олаётган ёшларга назарий билимларидан амалда фойдаланиш имконини беради, интерактив ўқув муҳитининг яратилишига хизмат қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#ТАТУ

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.