ТАТУ "зайчик"ларни қопқонга қандай туширди?

ТАТУ

Жорий йилда Тошкент ахборот технологиялари университетида абитуриентлар учун синов тариқасида биометрик идентификация тизими жорий қилинган эди. Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини жорий қилган эди.

Мазкур тизим ўзининг илк натижаларини берди. Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетининг 450 нафар абитуриентлари учун тест имтиҳонлари ўтказилди. 

Биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар, яъни бировнинг ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлган сохта абитуриентлар аниқланди. Фото лавҳалар билан танишинг:


 

Қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар “биометрик тизимни алдайман”, деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам муяссар бўлганлар, натижада эса 16 та “ЗАЙЧИК” қопқонга тушди.

Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади. Фото лавҳалар билан танишинг:


 

Шу билан бир қаторда диплом муқоваси ичига конспирация – яьни яширилган телефонлар ҳам аниқланди. Фото лавҳалар билан танишинг:


Маълум қилинишича, 1 август куни мазкур тизимдан янада самарали фойдаланилади. Кейинги йилдан биометрик идентификация тизимининг барча олий таълим муассасаларидаги қабул жараёнларида жорий қилиниши кутилмоқда. Натижада, олий таълим муассасаларига турли қинғир йўллар билан ўқишга кириш ҳолатларига тамоман чек қўйилиб, билимли ёшлар учун имкониятлар янада ошади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.