Tekken 7 ўйинининг янги трейлери чиқди

Tekken 7 ўйинининг янги трейлери чиқди

Bandai Namco компанияси яқинда ўтказилган энг яхши компьютер ўйинларини тақдирлашга бағишланган Golden Joystick Awards 2016 маросими доираси анча пайтдан буён кутилаётган  Tekken 7 ўйинининг янги трейлерини эълон қилди. Мазкур ўйиннинг аввалги версиялари ҳам жаҳон бўйлаб катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Трейлерда ўйин жараёнидан ташқари сюжетли роликлардан фрагментларни ҳам кўриш мумкин. Ҳозирча ўйиннинг тақдимот санасига аниқлик киритилмаган. Бироқ компьютер ўйинлари соҳасига алоқадор мутахассисларнинг таъкидлашича, Tekken 7 2017 йилнинг бошида расман намойиш этилиши мумкин.

Ferra нашрида ёзилган маълумотларга қараганда, Tekken 7 ўйинини нафақат PlayStation 4 Xbox One консолларида, балки компьютерларда ҳам ўйнаш имконияти мавжуд бўлади.

Трейлер видеоси билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.