Телефон алоқа хизматлари нархи 20 октябрдан бошлаб оширилади

Телефон алоқа хизматлари нархи 20 октябрдан бошлаб оширилади

Шаҳар ва халқаро телефон алоқа хизматлари нархи 20 октябрдан бошлаб оширилади. Бу ҳақида «Ўзбектелеком» матбуот хизмати хабар берган. Қуйида сиз 2017 йил 4 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган янги нархлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Ахоли учун шахар телефон тармоғидан фойдаланиш ойлик тўлови вақт хисоби бўйича 2350 дан 3000 сўмгача (Қишлоқ жойларда – 1035 сўмдан 3000 сўмгача), тўлов абонент тизимида эса 3090 сўмдан 4000 сўмгача (қишлоқ жойларда 1520 сўмдан 2000 сўмгача). Шунга мос равишда, ташкилотлар учун тарифлар ўртача 30 фоизга оширилди.

Хорижий мамлакатларга қўнғироқларнинг нархи икки баравар ортди. Масалан, Марказий Осиё мамлакатлари абонентлари билан суҳбат бир дақиқа учун 500 сўмдан 1000 сўмгача, Россия, Украина ва Белоруссия билан 550 сўмдан 1100 сўмгача кўпайди.

Телеграф хизматлари икки марта ортди. Ўзбекистонда шаҳарлараро қўнғироқлар нархи ўзгаришсиз қолди. Аввалроқ, телекоммуникация хизматлари учун тарифлар 2016 Июл 1 кўтарилган эди.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.