Телефонни ишлатмасдан селфи олиш имконини берувчи кўзгу яратилди

Телефонни ишлатмасдан селфи олиш имконини берувчи кўзгу яратилди

Американинг Smart Ltd компанияси яратган кўзгу ёрдамида мобиль телефонсиз селфи олса бўлади, деб хабар беради The Mirror нашри.

Ихтиро намойиш этилган видеога кўра, кўзгу воситасида профессионал фото ва видео олиш ҳамда уни Instagram ёки YouTubeга юклаш мумкин.

Кўзгу юзасининг тепа қисмида махфий камера жойлашган. “Мўъжиза-кўзгу”да ҳаракатни аниқловчи датчик бўлиб, уйдаги кечаётган ҳолатларни сурат ва видеога олиб симсиз тарзда тегишли смартфонга жўнатиши мумкин. Шунингдек, кўзгуга карнай (колонка) улаб мусиқа эшитса бўлади.

The Mirror “мўъжиза-кўзгу” селфи-таёққа рақобатчи бўлишини таъкидламоқда.

Ишлаб чиқарувчининг сайтида маҳсулотга олдиндан буюртма бериш имкони мавжуд. 68,5х119,3см ўлчамли кўзгу нархи 250 доллар, 68,5х80 см ўлчамдагиси эса 200 доллар туради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!