«Telegram»да Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг расмий ахборот канали иш бошлади

«Telegram»да Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг расмий ахборот канали иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Telegram» мессенжерида ўзининг расмий ахборот канали фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вазирлик матбуот хизмати бошлиғи капитан Тимур Нарзиев хабар берди.

Каналда вазирлик фаолиятига оид хабарлар, тадбир ва анжуманлар, соҳага оид ҳуқуқий ва бошқа турдаги маълумотлар билан фуқароларни, хусусан, оммавий ахборот воситаларини доимий таништириб бориш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматни ўташ, бу борадаги қонунчилик меъёрлари ва фуқаролар томонидан кўп бериладиган саволлар бўйича маълумотлар қисқа матнларда ва инфографикалар шаклида бериб борилиши режалаштирилган.

Каналга қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлиш мумкин:

https://t.me/mudofaa_vazirligi
https://t.me/joinchat/AAAAAEwxF6fVYWiazJxAyg

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.