Telegram’да расмга ниқоб қўшиш ва GIF-анимациялар яратиш мумкин бўлди

Telegram’да расмга ниқоб қўшиш ва GIF-анимациялар яратиш мумкин бўлди

Юртимизда оммабоп бўлган Telegram мессенжерида эндиликда расмларга ниқоблар қўшиш ҳамда GIF-анимациялар яратиш имконияти пайдо бўлди. Мессенжер камераси ёрдамида олинган суратларда кишининг юзи автоматик тарзда аниқланиб, оптимал жойга ўрнатилади. Шунингдек, янгиланиш тафсилотлари акс этган хабарда фойдаланувчилар ўзи ҳам турли ниқоблар тўпламини (стикерлар сингари) қўшишлари мумкинлиги айтилган.

Редакторда тасвирни очгач, фойдаланувчи ишлатилиши мумкин бўлган ниқоблар рўйхатини кўради.

483008 483009

Бундан ташқари, мессенжерда фойдаланувчилар GIF-анимациялар ярата оладилар. Бунинг учун Telegram’да видео ёзиб олинади, шундан кейин mute тугмаси босилса, видео GIF форматига ўгирилиб бошқа фойдаланувчиларга юборилади. Яратилган анимациялар GIF бўлимида сақланади.

Шунингдек, янги Telegram дастурида энди оммабоп стикерларни ҳам кузатиб бориш мумкин. Айтганча, янги версия Android 7.0 Nougat дастурини ҳам ишлай олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!