Telegram’да шу ҳафтадаги янгиланиш орқали кутилаётган ўзгаришлар рўйхати

  •   DiMaX
  •  3301
  •  09.11.2017 12:06

Telegram’да шу ҳафтадаги янгиланиш орқали кутилаётган ўзгаришлар рўйхати

Кенг оммалашган Telegram мессенжерида шу ҳафтадаёқ йирик янгиланиш амалга оширилиши ҳақида ёзганмиз. Telegram News каналининг маълум қилишича, янгиланган мессенжерда бир қатор қулайликлар тақдим этилади.

Янгиланган мессенжерда фойдаланувчиларга тақдим этилажак ўзгаришлардан, айниқса, дисплейи ўзгача форматда бўлган iPhone X смартфонига мослашувни таъкидлаб ўтиш мумкин. Шунингдек, Telegram’нинг бошқа фойдаланувчиларини ҳам бир қатор қулайликлар кутаётир.

Улардан ҳозиргача маълум бўлганлари қуйидагилардир:

  • Бир нечта фотосуратни битта хабарда юбориш ва қабул қилиш имкони туғилади.
  • iPhone X учун бир нечта тузатиш ва янги функциялар, жумладан, Face ID’ни қўллаб-қувватлаш жорий этилади.
  • iOS учун Telegram иловасида контекст менюси янгиланади, чиройли рангдор белгичалар пайдо бўлади.
  • Мессенжердаги «Булут» ёки «Ўз-ўзи билан чат» эндиликда «Сақланган хабарлар» деб аталади.
  • Глобал қидирувда канал обуначиларининг сони кўрсатиладиган бўлади.
  • «Танланган стикерлар» бўлими яхшиланади. Севимли стикерларнинг эскиларини тиклаш учун янгиларидан баъзиларини ўчириш мумкин бўлади.
  • Сал ноқулайроқ туюладиган «аъзолар» атамаси ўрнига «обуначилар» қўлланади.

Булардан ташқари кутилмаган янги қулайликлар ҳам бўлиши табиий, албатта. Улар билан биринчилар қаторида танишиш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: «Terabayt.Uz» тавсия этади: фойдали Telegram-каналлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!