Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

  •   DiMaX
  •  3092
  •  24.02.2018 12:55

Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

Гарчи дунё бўйлаб ушбу мессенжернинг фойдаланувчилари бисёр бўлса-да, Telegram компанияси унинг махфийлик сиёсатини ишлаб чиққанлигини аксарият билмайди.

ЎҚИНГ: Android учун Telegram X янгиланди: автоматик тунги режим ва янги босқичдаги хавфсизлик!

Аслида ушбу махфийлик сиёсати қоидалари ҳажман йирик, унинг рус тилидаги тўлиқ варианти билан мана бу ҳавола орқали ўтиб, танишиб чиқиш мумкин. Мессенжерда фаолият юритаётган Телеблог канали эса ушбу қоидалардан энг асосийларининг қисқача мазмунини қуйидагича тақдим этган.

  1. Telegram сизнинг махфий маълумотларингизни ҳеч қачон ва ҳеч кимга бермайди.
  2. Telegram сизнинг ёзишмаларингизни «булутли» серверларда сақлайди, уларни сиз бирор қурилмангизда сақлаб қўйишингиз шартмас. Сиз ўз хабарларингизни компьютердан, телефондан ёки планшетдан кириб, ўқиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

  1. Сизнинг маълумотларингиз ҳамиша ишончли ҳимоя остида, уларнинг шифрлаш калитлари ҳамда маълумотларнинг ўзи эса турли мамлакатларда жойлашган серверларда сақланади. Шу боис ҳам «Telegram базасини бузиб кириш» бефойдалигини хакерлар билишади.
  2. Telegram сизнинг махфий чатларингиз маълумотларини сақламайди, чунки улар ҳақиқатан махфий бўлиб қолиши керак. Шу боис, қанчалик истасангиз-да, битта махфий чатни иккита турли қурилмангиздан кириб оча олмайсиз. Ўзингиз оча олмагач, бошқалар кўришига йўл бўлсин!

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!

  1. Telegram сизнинг карталарингиз маълумотларини сақлаб қолмайди ва, турли ботлар орқали харид қилганингизда, карта маълумотларингиз билан боғлиқ ҳар қандай операцияларга аралашмайди.
  2. Агарда ўзингизнинг Telegram-аккаунтингизни ўчириб юборишни истасангиз, у билан боғлиқ барча маълумотларингизни ҳам йўқотиб юборади. Ҳатто аккаунтингизга камида ярим йил мобайнида кирмай қўйсангиз ҳам аккаунтингиз ва унинг маълумотлари ўз-ўзидан ўчириб юборилади.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Telegram’да қидириш осонлашди

  1. Telegram сизнинг деярли барча маълумотларингизни ўчириб юборади, яъни... мушуклар суратларигина сақланиб қолади! Компания жамоаси буни шу жониворларга меҳр қўйгани билан изоҳлайди.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!