Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

Баъзида мессенжердаги бирор муҳим ёзишмани сақлаб қўйиш зарурати туғилиб қолади. Тўғри, бунинг учун бир нечта скриншот олиш ҳам мумкин, бироқ ёзишмалар узун бўлса, скриншот усули ноқулайлик туғдиради.

Шу каби ҳолларда Telegram’даги узундан-узоқ ёзишмаларни битта файл тарзида сақлаб олиш усулини «Сетевой Вестник» канали тавсия этган.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг десктоп иловаси 1.1.24 alpha талқинида чиқди, ўзгаришлар билан танишинг!

Бунинг учун сизга компьютер (ёки ноутбук) ҳамда унга ўрнатилган Chrome ёхуд Firefox браузери керак бўлади. Керакли ёзишмани сақлаб олиш учун қуйидагиларни амалга оширасиз:

  1. Браузерда Telegram’нинг веб-версиясини (web.telegram.org) очиб, ўз аккаунтингизга кирасиз.
  2. Керакли ёзишма (чат)ни танлайсиз.
  3. Ёзишманинг қаеридаги хабардан бошлаб нусха олиш керак бўлса, ўша ергача варақлаб чиқасиз. Агар чат жуда узун бўлса, энг биринчи хабарга бориш учун «Home» тугмачасини босиб ушлаб турсангиз ҳам бўлади.
  4. Браузер менюсига кириб, «Чоп этиш» («Печать») функциясини танлайсиз.
  5. Чоп этиш вариантлари орасидан «PDF ҳолида сақлаш» («Сохранить в PDF»)ни танлайсиз ва ёзишмани файл кўринишида сақлаб оласиз.

Шу тариқа, ёзишмадаги барча хабарлар – ундаги суратлари, стикер ва смайллар билан бирга қулай PDF форматида битта файлда сақланади.

ЎҚИНГ: Энг зўр пулли дастурларнинг бепул аналоглари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.