Telegram фаолияти тикланди. Унинг ишламай қолишида Роскомнадзорнинг айби борми?

  •   DiMaX
  •  2683
  •  29.03.2018 17:02

Telegram фаолияти тикланди. Унинг ишламай қолишида Роскомнадзорнинг айби борми?

Бугун, 29 март куни Telegram мессенжери Ўзбекистонда ҳам маълум муддат ишламай қолди. Бунда кўпчиликнинг хаёлига биринчи навбатда компаниянинг Роскомнадзор билан судлашув можаролари келган бўлса ажаб эмас.

ЎҚИНГ: Telegram мессенжери кўп давлатларда ишламай қолди

Шунинг учун бўлса керак, Россия ҳудудида Telegram’ни блоклашини айтган Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор мазкур мессенжернинг фаолиятидаги узилишда ўзининг айби йўқлигини тезда эълон қилган:

ЎҚИНГ: Telegram’ни блоклашмоқчи, вазият жиддий!

Маълум бўлишича, мазкур мессенжер бир қанча мамлакатларда ишламай қолган. Масалан, Европада унинг фаолияти бузилган ҳудудлар харитаси қуйидагича:

Мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг изоҳлашича, узилишлар «Telegram сервери кластерларидан бирида қувват ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммо туфайли» кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, агарда блокланиши ёки бошқа бирор сабаб билан Telegram очилмай қолса, унга смартфондан ҳам, компьютердан ҳам кириш йўллари мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram блокланса ҳам iOS ёки Android-смартфондан унга кириш йўли бор!

ЎҚИНГ: Telegram блокланса ҳам унга компьютердан кирса бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!