Telegram мессенжери кўп давлатларда ишламай қолди

Telegram мессенжери кўп давлатларда ишламай қолди

Сўнгги бир неча соат давомида Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатларидаги фойдаланувчилар иловадан фойдалана олмаяптилар.

Telegram асосчиси Павел Дуров ўз Twitter саҳифасида муаммонинг асосий сабабини маълум қилди.

«Telegram сервери кластерларидан бирида қувват ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммо туфайли Европада узилишлар кузатилмоқда. Биз муаммони бартараф этиш устида ишламоқдамиз, лекин кўп нарса маълумотлар базаси провайдерининг қувват ускуналарни тартибга солишига боғлиқ,» деб ёзади Дуров.

Жорий йилнинг март ойида Россиянинг Роскомнадзор давлат агентлиги Telegram Messenger Limited компаниясига хабар юбориб, компания Федерал Хавфсизлик Хизматига ёзишмаларни ўқиш имконини беришга қонун бўйича мажбурлигидан огоҳлантирган ва талабларни бажариш учун 15 кун муҳлат берган эди.

 

Winsloop

Сиёсий-ижтимоий мавзулардан тортиб, технологияга қадар ёритишни хуш кўрувчи мустақил журналист, таржимон ва фрилансер.