Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

  •   DiMaX
  •  522
  •  15.05.2018 19:08

Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Ўзининг мустаҳкам махфийлик сиёсати билан танилган Telegram фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини шифрлаб, бегона кўзлардан яширишини биламиз. Бундан ташқари, сиз ўз қурилмангиздаги мессенжерингизни код-парол орқали қулфлаб қўйишингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

Айтиш керакки, мазкур ҳимоя усули ушбу мессенжернинг мобил иловасида ҳам, компьютер ва ноутбукларга мўлжалланган Telegram Desktop дастурида ҳам амал қилади. Шунингдек, агарда смартфонингизда дактилоскопик датчик мавжуд бўлса, ундаги Telegram клиентининг қулфини парол ўрнига бармоқ изингиз билан очиладиган қилиб қўйишингиз ҳам мумкин.

Демак, Telegram’ни код-парол ёрдамида муҳофаза этиш учун қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:

  1. Илованинг менюси орқали унинг асосий «Созламалар»ига – «Настройки»га кирасиз;
  2. «Махфийлик ва хавфсизлик», яъни «Приватность и безопасность» (ёки «Конфиденциальность и безопасность») бўлимига ўтасиз;
  3. Шу жойдаги «Код-паролни ўзгартириш» «Изменение код-пароля» (мобил иловада эса «Кириш коди» «Код доступа») бандини танлайсиз.
  4. Буёғига ўзингиз код ёки парол ўрнатиб олишингиз мумкин, фақат уни эсда сақланг.

ЎҚИНГ: Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

Шунингдек, айни шу ерда автоматик блокланишни ёқиб қўйиш ҳам мумкин – бунда маълум муддат Telegram нофаол ҳолатда қолиб кетса, илова ўз-ўзидан қулфланиб қолади. Сўнг ундан фойдаланишни давом эттириш учун код-паролни териш талаб этилади. Автоматик блокланиш муддати учун эса 1 дақиқа, 5 дақиқа, 1 соат ёки 5 соат вариатлари таклиф қилинади.

Булардан ташқари, Telegram’дан скриншотлар олишни таъқиқлаш ва рухсат бериш созламалари ҳам шу ерда жойлашган.

Код-парол ўрнатиб қўйганингиздан сўнг, чатлар рўйхати устида қулф шаклидаги белгича пайдо бўлиб қолади – илованинг блокланишини ўша орқали созлайсиз. Шу қулфнинг очиқ ёки ёпиқлигига қараб, Telegram навбатдаги очилишида код-паролни териш талаб этилади ёки шундоқ очилаверади.

Дарвоқе, код-парол ўрнатилган Telegram Desktop дастурини тезкорлик билан қулфлаш учун «CTRL + L» тугмачаларини биргаликда босишингиз мумкин. Бу усул Windows ва macOS тизимли компьютерларда бир хил ишлайди.

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.