Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  17168
  •  20.11.2017 11:01

Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!

Айрим ҳолларда WhatsApp ва Telegram каби оммабоп мессенжерларда бировга юборилган хабарни ўчириб ташлашади. Бироқ Android тизимидаги қурилмаларда шундан кейин ҳам уларни тиклаб, ўқиш йўли топилди, деб ёзади Telegram News канали.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Агарда ўзингизга келган хабарни ўқиб бўлгач, ўчириб ташлаган бўлсангиз, уни яна тиклаш иложи бор экан. Нафақат ўзингиз ўчирганларини, балки сизга юборилган хабарни ҳали ўқиб улгурмасингиздан олдин жўнатувчи ўчирган бўлса ҳам, барибир очиб ўқиса бўлади.

Бироқ бунинг яхши ёки ёмон эканлиги борасида бир нима дейиш қийин.

Бу иккала мессенжерда аллақачон ўчирилган хабарларни тиклаш имконияти Android’нинг билдиришномалар реестридаги хусусият билан боғлиқ. Чунки ўчирилган хабарлар ҳам реестрда сақланиб туради. Фақат бу ердаги ёзувларни кўриш учун сизга «Билдиришномалар тарихи» – «История уведомлений» (Журнал уведомлений) иловаси керак бўлади. Уни эса мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги энг зўр каналлар-6: фан ва технологияларга қизиқувчилар учун!

Айтиш керакки, WhatsApp фақат сиз аллақачон ўқиган хабарларни ёки билдиришномасини ўзингиз ўчирган хабарларни сақлайди. Бошқа ҳамма нарса реестрдан йўқолиб кетади, очиб кўришга уринсангиз, «Бу хабар ўчирилган» ёзуви чиқади.

WhatsApp’дан фарқли равишда, Telegram ўчириб юборилган хабарнинг «из»ини сақламайди, аммо ўчирилган барча хабарларнинг ўзини билдиришномалар журналида сақлайди. Агарда кимдир сизга хабар юборган-у, ўқиб улгурмасингиздан аввал ўчириб ташлаган, дея гумонга борсангиз, шу журнални очиб, буни текширишингиз ва, табиийки, ўчирилган хабарларни ўқишингиз мумкин.

Аммо бир жиҳатини ёдда тутинг: ҳар иккала мессенжерда ҳам ўчирилган хабарларни тиклаш имконияти фақат смартфон ўчириб-ёқилгунигача сақланиб туради. Билдиришномалар журнали охирги бир неча соатдаги маълумотларнигина сақлайди ва ҳар гал қурилма ўчириб-ёқилганида ундаги барча ёзувлар ўчиб кетади.

Яқиндагина янгиланиб, катта имкониятлар тақдим этган Telegram 4.5 версиясида ҳам ушбу муаммо сақланиб турибди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Telegram 4.5 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.