Тенг нархли Redmi Note 5 яхшими ёки Mi A1?

Тенг нархли Redmi Note 5 яхшими ёки Mi A1?

Xiaomi жорий йилда тақдим қилган Redmi Note 5 ҳамда Redmi Note 5 Pro смартфон моделлари айни пайтда смартфон бозорларида яхши сотилмоқда. Xiaomi Redmi Note 5 жаҳоннинг айрим мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам "Xiaomi Redmi 5 Plus" номи остида сотувга чиқарилган.

Дисплей томонларининг 18:9 ўлчамли экани, 12 мегапикселли бош камерага эгалиги, ҳамёнбоп нархи, шу билан бирга замонавий "истараси" билан бу модел бозорда ўз "иниси" бўлган Xiaomi Mi A1 моделига рақиблик қилмоқда.

Ҳар иккала девайс металл корпусли, уларнинг орқа панелида бармоқ изи сканери мавжуд. Mi A1 модели 5.5 дюймли Full HD дисплейга эга бўлган бўлса, Redmi Note 5 модели 5.99 дюймли Full HD (2160 × 1080 пикселли) ва энг муҳими 18:9 стандартли дисплейга эга бўлган.

Mi A1 модели ҳам, Xiaomi Redmi Note 5 ҳам 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 8 ядроли Snapdragon 625 процессори билан таъминланган.

Note 5 моделида 3 ёки 4 гигабайтли тезкор ҳамда 32 ёки 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган бўлса, Mi A1 модели ҳам 3/4 гигабайтли тезкор ва 32/64 гигабайтли доимий хотира билан таъминланган.

Redmi Note 5 моделидаги бош камера бир сенсорли -- 12 мегапикселли. Mi A1 эса қўш сенсорли -- 12 МП асосий ва яна ёрдамчи сенсорга эга бўлган. Гарчи, Xiaomi Mi A1 қўш сенсорли камера билан таъминланган бўлса ҳам, Redmi 5 Plus сураткашликда ундан қолишмайди. Ҳар иккала девайснинг олд камералари 5 мегапиксел аниқлигидаги суратлар олади.

Redmi 5 Plus аккумуляторининг электр токи сиғими рақибиникидан 20 мА соатга каттароқ -- 4000 мА соат.

Redmi 5 Plus ҳам, Xiaomi Mi A1 ҳам алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz), Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS тармоқларида фаолият кўрсатади. Note 5 MicroUSB, Mi A1 универсал USB Type-C портига эга бўлган.

Xiaomi Mi A1 модели "Android One" ҳисобланади ва унинг тизими учун Google масъулдир. У тез орада янада кучли Android P тизимига эга бўлади. Note 5 моделлари эса Android Nougat'нинг ўзлаштирилган MIUI 9.2 прошивкасида ишлайди ва яқин орада унинг тизимини Android Oreo'га янгилаш мумкин.

Иккала смартфонда ҳам бир камчилик бор -- Nfc модули йўқ. Яъни, агар сиз яқин масофада туриб смартфон орқали тўлов қилмоқчи бўлсангиз, бунинг иложи йўқ.

Иккала моделни батафсил таққосланг:

Redmi Note 5 (Xiaomi Redmi 5 Plus)

Xiaomi Mi A1

Диплей: 5.99 дюйм (2160 × 1080 пикселли) Full HD+ сиғимли, 18:9 нисбатли, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қопланган дисплей;


5.5 дюймли, (1920 x 1080 пикселли) Full HD сиғимли, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси қопланган LTPS дипслей;

Процессор: 2.0 Ггц тезлигидаги 8 ядроли Snapdragon 625 ҳамда Adreno 506 видео картаси

Процессор: 2.0 Ггц тезлигидаги 8 ядроли Snapdragon 625 ҳамда Adreno 506 видео картаси

Тезкор хотира:  3Гб/4Гб

4 Гб

Доимий ички хотира: 32/64Гб, microSD ёрдамида 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин.


64 Гб (eMMC 5.0),  microSD ёрдамида 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми 1,25 мкм пикселли ва PDAF технологияси, 2 тусли LED фоточақноғига эга.

 Кенг бурчак остида сурат олувчи 2 та сенсорлар – 12 мегапикселли асосий объектив, f/2.2 апертурали + 12 мегапикселли телефото линзаси,  f/2.6 апертурали.


Олд камера аниқлиги: 5 мегапикселли

Олд камера аниқлиги: 5 мегапикселли

Алоқа имкониятлари: 2 та SIM картали, 4G VoLTE, WiFi 802.11 b/g/n   Bluetooth 4.2 LE, GPS / GLONASS

4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz), Bluetooth 4.2, GPS + GLONASS, USB Type-C

Бармоқ изи сканери: бор

Бор

Аккумулятор сиғими:  4000 мА соат 

3080 мА соат 


Операцион тизим: Android 7.1.2 (Nougat), MIUI 9 

Android Oreo

Ўлчамлари: 158.5 x 75.45 x 8.05мм; Вазни: 180 грамм.

Ўлчамлари: 155.4×75.8×7.3мм; Вазни: 165 грамм.

Нарх-наво

Ўзбекистонда Redmi 5 Plus моделининг юқори талқини (4/64 гигабайтли) 1,726,000 сўмдан; қуйи талқини (3/32 гигабайтли) 1,456,000 сўмдан сотилмоқда.

Xiaomi Mi A1 моделининг қуйи моделини (3/32 Гб) эса "Малика"да Mi 1,743,000 сўмдан ёки юқори моделини (4/64) 1,857,000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Агар сезган бўлсангиз, Xiaomi Mi A1 моделининг бир жиҳатда устунлигини сезиш мумкин -- унинг дастурий таъминоти учун Google масъул. 

Xiaomi Mi A1 корпуси Xiaomi Redmi Note 5 моделиникидан 9% юпқароқ. Шу билан бирга, Xiaomi Redmi Note 5 экрани "оғаси"никидан 8 фоизга каттароқ.

Xiaomi Mi A1 камераси орқа фонни ғира-шира қилиб олиш технологиясига эга бўлган бўлса, Xiaomi Redmi Note 5 камерасининг пиксел ўлчами 12% га каттароқ. Яъни, бу дегани бу модел аниқ-тиниқ сурат олишга уста.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.