«Terabayt.uz» AliExpress’дан товарларни етказиб бера бошлади!

«Terabayt.uz» AliExpress’дан товарларни етказиб бера бошлади!

Хитойнинг таниқли онлайн савдо майдончаси – AliExpress сайтини кўпчилик эшитган, аммо буюртма орқали ундан бирор товар харид қилишни ҳамма ҳам уддалайвермайди. Биз эса ҳамкорларимиз билан келишиб, хоҳловчилар учун AliExpress’дан товарларни етказиб беришни йўлга қўймоқдамиз.

Харид қандай амалга оширилади?

AliExpress’да савдога қўйилган бирор товарни харид қилиш учун, сиз ўша маҳсулот нархининг 50 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширасиз. Бу ҳақда сизга тегишли тартибда квитанция берилади. Буюртмангиз ўртача 15-35 кунда Тошкентга етиб келади ва уни офисимиздан олиб кетишингиз мумкин бўлади. Истагингизга кўра, у қўшимча тўлов эвазига вилоят марказларига хам етказиб берилади.

Агарда товар 60 кун мобайнида етиб келмаса, у ҳолда амалга оширган тўловингиз тўлиқ ҳажмда қайтарилиши кафолатланади.

Қандай тўлов қилинади?

Сиз харид қилинадиган товарни аниқлаштириб, бизга AliExpress’даги ўша маҳсулот саҳифаси манзилини (URL-адресини) тақдим этасиз. Ўша саҳифада кўрсатилган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширасиз. Буюртмангиз кетиб келгач, уни қабул қилиб олиш пайтида нархнинг қолган қисмини тўлайсиз.

Шунингдек, буюртмангизни етказиб берганимиз учун товар нархининг 5 фоизи миқдорида хизмат ҳақи тўлайсиз. Хизмат ҳақининг энг кам миқдори 8200 сўмга тенг, яъни, шундан кам миқдорда бўлса, катта томонга яхлитланади.

Буюртмани вилоят марказигача етказиб беришимиз учун эса, масофасига қараб турлича (энг кўпи билан 25000 сўмгача) миқдорда қўшимча тўлов амалга оширишингиз лозим бўлади.

Тўлов усуллари

Тўловни амалга ошириш учун сиз PAYme, Click онлайн тўлов сервисларидан фойдаланишингиз ёки нақд пул воситасида тўлашингиз мумкин.

AliExpress’дан биз орқали буюртма расмийлаштириш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали сайтимиз менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.