Tesla гаджетлар учун илк повербанкни сотувга чиқарди

Tesla гаджетлар учун илк повербанкни сотувга чиқарди

Tesla ўтган ҳафтада 2 янги автомобили билан бирга, электр қувватига муҳтож мухлислари учун яна бир гаджетни тақдим қилди. Айтиш жоизки, бу қурилма ҳам iPhone, ҳам Android-смартфонлари эгалари учун бирдек фойдали.

Powerbank деб ном олган қўшимча қувват батареясида USB, microUSB ҳамда Lightning коннекторлари бўлиб, бу фойдаланувчига унда iPhone, iPad ва Android-смартфонларни қувватлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аккумулятор ишлаб чиқаришга эгалик қилувчи Gigafactory заводи Tesla компаниясига қарашли. Бу ерда автомобил ва хўжалик учун турли ҳажмдаги батареялар ишлаб чиқарилади.

Powerbank аккумуляторининг ток сиғими 3 350 мА соат. Унинг ўлчамлари — 108 x 30.5 x 23.3 мм. Аккумулятор учун компаниянинг расмий интернет-дўконида 45 АҚШ доллари сўралмоқда.

Шу билан бирга, компания сайтида Tesla автомобилларини қувватлашга мўлжалланган Supercharger зарядлаш станциясининг ихчам талқини ҳам сотилмоқда. Унинг баҳоси ҳам 45 доллар. Powerbank'дан фарқли равишда, бу жажжи маҳсулотда бирор фойдали функция татбиқ қилинмаган. Боиси, у бор-йўғи сувенир.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.