Тез орада Instagram'да сизга манзур бўлувчи янги имконият пайдо бўлади

Тез орада Instagram'да сизга манзур бўлувчи янги имконият пайдо бўлади

Techcrunch нашрининг хабар беришича, Instagram расмийлари тез орада тармоқда фойдаланувчиларга манзур бўлувчи янги имконият қўшилишини маълум қилган. Амалга оширилиш арафасида турган бу ўзгариш фойдаланувчиларга тармоқдаги ўз маълумотларини тўлалигича юклаб олиш имконини бериши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 87 ёшли кампирни Instagram'да 160 минг кузатувчиси бор, сизда-чи?

Маълумки, Instagram'да маълумотларни, масалан, суратлар ва видеоларни юклаб олиш имкони мавжуд эмас. Бундай ноқулайлик юзасидан шикоятлар ортиб бормоқда.

Instagram расмийлари «шахсий маълумотлар» деганда айнан қандай маълумотлар назарда тутилаётганига ҳали аниқлик киритганича йўқ. Аммо кузатувчилар шахсий суратлар, видеолар ва ёзишмалар юкланиб олиши ҳақида гап кетмоқда, деган тахминни илгари сурмоқда.

Facebook шахсий маълумотларни тўлалигича юклаб олиш имкониятини яратганига кўп йиллар бўлган. Instagram эса бундай имкониятни жорий қилиш ҳақида энди бош қотирмоқда. Сўнгги пайтларда Facebook'га бўлган ишончнинг кескин тушиб кетганлиги натижасида компания ўзига тегишли Instagram'да ҳам фойдаланувчилар эркинлигини оширишга қаратилган ўзгаришлар жорий қилишга бел боғлаган кўринади. Узоқ вақтдан бери Instagram шахсий маълумотларни қулфда сақлаб келаётган эди. Фойдаланувчилар баъзи учинчи томон хизматлари орқали Instagram'дан ўзлари ёки бошқа шахсларга тегишли очиқ маълумотларни юклаб олишлари мумкин, лекин бундай норасмий хизматлар кишида доимо шубҳа уйғотади.

ЎҚИНГ: Instagram сизни кузатишини биласизми? Унинг таъқибидан қутулиш йўлини-чи?

Ниҳоят аксарият Instagram фойдаланувчиси кутган кунлар ҳам яқинлашиб қолган кўринади. Эндиликда ашаддий «инстачилар» ўзлари шу пайтгача тармоққа юклаб келган сурат ва видеоларини юклаб олиш имконига эга бўлишлари мумкин. Бу учун яна бир сабр қилишнинг ўзи кифоя. Ушбу имконият қачон жорий қилиниши эса ҳозирча номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!