Тезкор хотираси 6 ГБ ли смартфон

Тезкор хотираси 6 ГБ ли смартфон

Хитойнинг LeTV компанияси LeTV Max фаблетидан сўнг янги версиясини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Янги смартфоннинг экрани 5,7 дюймли. Экран сиғими 1440×2560. 23 мегапикселли камераси бор. Автофокуслаш тезлиги 0,1 сониягача. Корпуси шишадан ишланади. Аммо энг қизиғи смартфоннинг ички аппарати бўлиб, ишлаб чиқарувчилар Qualcomm Snapdragon 820 ни қўллаган ҳолда телефонга 6 ГБ ли тезкор хотира ўрнатишмоқчи.

Ҳозирги кунда фақат Samsung Galaxy S7 да бундай тезкор оператив хотира борлиги қулоққа чалинган. LeTV Max 2 ни 2016 йилнинг биринчи кварталига ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Жанубий Кореянинг довруғи достон смартфони ҳам айни ўша муддатда сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: бундан олдинги LeTV Max смартфони баҳорда тақдим этилган бўлиб, экрани 6,33 дюйм, экран сиғими 2560х1440, Qualcomm Snapdragon 810 саккиз ядроли 64-битли процессорга эга, тезкор хотираси 4 ГБ. 21 мегапикселли камераси бор. Иккита сим-карта жойлашади. Бармоқ изини сканерлаш функцияси мавжуд бўлиб, бу телефон нархи 599 АҚШ доллари туради. Албатта келгуси версиясининг нархи баландроқ бўлиши тайин.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!