The Walking Dead: покемонлар ўрнини зомбилар эгаллади

The Walking Dead: покемонлар ўрнини зомбилар эгаллади

2016 йилнинг июлида тақдим қилинган Pokemon GO ўйини бугун жаҳон миқёсида етарлича оммалашишга улгурган ўйинлардан бири. Айни пайтда сайёрамиздаги 65 миллион нафар киши бу ўйинни мунтазам ўйнайди. Ўйин қоидасига кўра, фойдаланувчи қўшимча воқелик "мавжудотларини", яъни покемонларни овлаши керак бўлади. Бироқ, худди шу услубдаги янги ўйинда ўйинчиларга қарши майдонга покемонлар ўрнига зомбилар туширилади.

Финляндиянинг Next Games компанияси The Walking Dead: Our World лойиҳасини эълон қилди. "Юрадиган ўликлар" ("Ходячие мертвецы") сериалидан илҳомланиб яратилган ўйинда фойдаланувчи виртуал махлуқларга қарши смартфон экранида курашади. Шунингдек, фойдаланувчилар Дерил, Рик ва Мишон каби таниш қаҳрамонларни ҳам учратишлари мумкин.

The Verge нашрининг ёизишича, Pokémon Go қанчалар қувноқ бўлган бўлса, The Walking Dead ўйини шу қадар қўрқинчли мобил ўйин бўлади.

The Walking Dead: Our World ўйинини AppStore ва Play Market'дан юклаб олиш мумкин бўлади. Ҳозирча юклаб олишнинг аниқ санаси маълум эмас.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.