Тожикистон фуқароси ижтимоий тармоқлардаги «Like» ва «Класс»лари сабабли салкам 10 йилга қамалди

  •   DiMaX
  •  1495
  •  10.05.2018 19:09

Тожикистон фуқароси ижтимоий тармоқлардаги «Like» ва «Класс»лари сабабли салкам 10 йилга қамалди

Биз кўпинча ижтимоий тармоқларда ўз фикрларимизни эркин ошкор этамиз, бировларнинг фикрларига муносабат билдирамиз. Тўғри, бу – бизнинг ҳуқуқимиз, аммо шуниси ҳам борки, бизнинг ҳуқуқларимиз бошқаларнинг ҳуқуқларига дахл этмаслиги лозим.

Айнан сўз эркинлигига келсак, ўзгаларнинг шахсига нисбатан ҳақорат ишлатиш, давлат тузумига қарши ҳаракатларга ундаш кабилар энди эркинлик доирасидан чиқиб, бошқаларнинг эркинлигига дахл қилиш ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бўҳтони учун жиноий жавобгарликка тортилади

Жумладан, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Вахш туманида яшовчи фуқаро Алижон Шарипов ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатлари сабабли ҳибсга олинди, деб ёзади «Sputnik Тожикистон» нашри. Хабарга кўра, у мазкур мамлакатда таъқиқланган ва террорчилик ташкилоти деб расман эълон қилинган партия раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги постларини «Like» ҳамда «Класс» тугмачалари орқали маъқуллагани сабабли қўлга олинган.

Жорий йилнинг 3 январь куни ўзи яшаётган Меҳробод қишлоғида қўлга олинган Шарипов тергов давомида бу ишларини тан олган. Бироқ мазкур ҳаракатлари ноқонуний эканини билмаганини эътироф этган. Унга нисбатан тўққиз ярим йил муддатда озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланган.

Айтиш керакки, яқин ижтимоий тармоқнинг ўзбекистонлик фойдаланувчисининг ҳаракатлари юзасидан ҳам иш қўзғатилган эди.

ЎҚИНГ: Халқ таълими вазирлиги: "Facebook'даги пост бўйича жиноий иш очилди"

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!