ТОП-10: Юртимизда энг кўп изланган смартфонлар, уларнинг нархлари

ТОП-10: Юртимизда энг кўп изланган смартфонлар, уларнинг нархлари

«Яндекс» компанияси матбуот хизмати ўзбекистонликларнинг 2017 йилнинг ноябр ойи охири—декабр бошидаги мобил телефонлар ҳақидаги сўровларини таҳлил қилиб чиқди, деб ёзади «Mobinfo.uz». 

Қидирув тизими статистикасига кўра, йил охирида Ўзбекистон аҳолиси «Яндекс»да энг кўп Samsung Galaxy S8 ни қидирган. Иккинчи ўринни Ўзбекистонда 2017 йилда энг кўп сотилган смартфон — Xiaomi Redmi 4Х эгаллади. Шунингдек, Жанубий Корея компаниясининг эскироқ моделлари, хусусан, Samsung Galaxy S7 га ҳамда iPhone 7 га бўлган қизиқш ҳам ўсган.

Ўзбекистонликлар «Яндекс»да энг кўп қидирган смартфонлар ўнталиги билан танишинг:

  1. Samsung Galaxy S8 -- 5 002 000 сўм;
  2. Xiaomi Redmi 4Х -- 1 049 600 сўм;
  3. Samsung Galaxy S7 --  3 000 000 сўм;
  4. iPhone 7 -- 4 920 000 сўмдан бошлаб;
  5. Samsung Galaxy J5 -- 1 394 000 сўм;
  6. iPhone X -- 9 594 000 сўмдан бошлаб;
  7. iPhone 6 -- 2 952 000 сўмдан бошлаб;
  8. Samsung Galaxy A5 -- 2 583 000 сўм;
  9. iPhone 8 -- 6 232 000 сўмдан бошлаб;
  10. iPhone 5s -- 1 700 000 сўмдан бошлаб.
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.