Топ-3: Августнинг кучли камерали смартфонлари. Нарх ва технология.

Топ-3: Августнинг кучли камерали смартфонлари. Нарх ва технология.

Бир муддат аввал ҳам айни пайтда жаҳон смартфон бозоридаги энг кучли камерафонлар ва уларнинг жиҳатлари билан сизни таништирган эдик. Қуйида сўнгги бир ойда тақдим қилинган энг яхши суратга олувчи смартфонлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

1. Samsung Galaxy Note 8

23 июлда тақдим қилинган Note 8 компаниянинг илк қўш сенсорли смартфони. Шу билан бирга, бу – бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функцияси ва энг яхши -- f/1.7 ҳажмли ёруғлик линзаларига эга бўлишган.

12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. Натижада, камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган. Samsung'нинг Dual Pixel технологияси уларнинг имкониятини янада оширади.

Galaxy Note 8 селфи-камераси учун 8 МП сиғимли, диафрагмаси f/1.7 бўлган, автофокус функциясига эга модул танланган.

Нарх-наво

Galaxy Note 8 сентябр ойи ўрталарида жаҳон бозорига 1,185 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилади.


2. LG V30

Куни кеча Берлинда якунланган IFA 2017 конференциясида LG компанияси LG V30 флагманини тақдим қилган эди.

LG доимо ўзининг флагманларида сифатли камерани татбиқ қилиш пайида бўлади. V30 ҳам бундан мустасно эмас. Қўш модулли бош камерага эга LG V30 сурат олишда Samsung Galaxy Note 8, Google Pixel 2 ва iPhone 8 билан беллашишга тайёр.

У f/1.6 ҳажмли диафрагма ўрнатилган жаҳондаги илк камерафон. Бу ёруғлик линзаси бугунги муқобилларидан илғор. Таққослаш учун, рақиб-компания бўлмиш Samsung флагманлари -- Galaxy S7, S8 ва Galaxy Note 8'да f/1.7 линзаларидан фойдаланган. f/1.6 линзасининг ёруғлик ўтказиш даражаси LG G6'даги f/1.8 линзасига қараганда 4% га кўпроқ.

Орқа панелдаги 2 та объективлардан бири бош модул бўлиб, 16 мегапикселли ва айнан унга f/1.6 ҳажмли апертура ўрнатилган. Бу сенсор 71 градус бурчак остида суратга олади. Ёрдамчи модул эса 13 Мп ва у манзарани 125 градус бурчак остида муҳрлайди, шунингдек f/1.9 ҳажмли ёруғлик линзасига эга. Бош камерада суратни электрон ва оптик барқарорлаштириш тизими, гибрид автофокус тизими ва қўш тусли светодиод мавжуд. Модулда "эркин режим", "рақамли яқинлаштириш" каби дастурий функциялар бор.

Шу билан бирга,  LG–Cine Log режими суратдаги динамик диапазонни  кенгайтиради, Point Zoom функцияси кадрнинг керакли жойини катталаштиради, Graphy эса жаҳон бўйлаб профессионал фотосуратчилар олган суратлар жамланмаси бўлиб, фойдаланувчига таассуротли расмлар олишга кўмаклашади.

LG V30 Жанубий Кореяда 21 сентябрдан 699 доллар (64 ГБ) баҳосида сотувга чиқарилади. Эслатиб ўтамиз, унинг рақиби бўлган Galaxy Note 8 сентябр ойи ўрталарида жаҳон бозорига 1,185 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилади.


3. Xiaomi A1

Xiaomi A1 -- рўйхатимиздаги энг арзон камерафон. 230 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган смартфон.

Хитойлик ишлаб чиқарувчининг янги мобил алоқа воситаси металл корпус ва қўш сенсорли  12 + 12 Mp бирикувидаги флагман камерага эга бўлган. Улардан бири телефото, бошқаси кенг бурчак остида сурат олувчи объектив.

Девайснинг бу жиҳати iPhone 7 Plus'га ўхшаб кетади. Олинган суратларни қайта ишлаш учун махсус -- "сунъий идрок"технологияси татбиқ қилинган алгоритми ишлаб чиқарилган. 5 мегапикселли селфи-камерада ҳам суратни қайта ишлаш учун шундай инновацион алгоритм жорий қилинган. Шунингдек, камералар 2 карралик оптик яқинлаштириш функциясига ҳам эга бўлган.

Ишлаб чиқарувчи бош камера пикселининг 1,25 мкм.га ошгани, бу эса ҳозирги одатий сенсорлардан ёруғликни 56% га яхшироқ қабул қилиши ва натижада, сурат янада ёрқин чиқишини алоҳида қайд этган. Олд камера 5 мегапикселли.


4. HTC U11

Гарчи, бир оз аввал тақдим қилинган бўлса ҳам, HTC U11 энг яхши камерафон сифатида жаҳон рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Фотокамералар сифатини баҳоловчи DxOMark хизмати томонидан  HTC U11 флагманининг суратга олиш имкониятларига 90 балл қўйилган. Натижада, флагман DxOMark рейтингининг 1-поғонасидан ўрин эгаллаган.

флагмандаги бош камеранинг тезкор ва аниқ автофокус функцияси, тасвирни табиий муҳрлаш сифати, деталларга бой фотосурат олиш, ҳар қандай шароитда ҳам фотосуратлардаги динамик диапазон даражаси, оқ тус меъёрининг тўғри берилиши, ранг-тасвирнинг муҳрланиши, суратдаги хираликнинг имкон қадар пастлиги алоҳида қайд этилган.

HTC U11 учун 1,4μm пикселни қамраб оладиган 12 мегапикселли сенсор танланган. Унинг ёруғликни қамраб олувчи оптик линза кенглиги f/1.7’га тенг. Смартфон Ultrapixel 3 технологияси, суратни оптик барқарорлаштириш тизими ва қўшқаватли светодиодли фоточақноққа эга.

Смартфон юртимиз смартфон бозорида 700 АҚШ долларидан сотилмоқда.


5. Google Pixel

"Якка кўзли" смартфонлар орасида энг яхши камерафон номига даъвогарлардан яна бири Google Pixel смартфони. 12.3 мегапикселли бош камерасининг ёруғлик линзаси f/2.0 стандартли. DxOMark мобил фотокамералар рейтингида Pixel гаджети 89 балл билан HTC U11'дан бир поғона пастда.

Девайснинг сенсоридаги LDAF, яъни лазерли автофокус ва фазали автофокус комбинацияси таассуротил сурат ва видеолар олишга ёрдам беради. Шунингдек, Google Pixel камераси учун махсус илова ишлаб чиқилган. 

Google Pixel (64 ГБ) юртимизда 600 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.