ТОП-5: 2017 йилнинг энг яхши арзон смартфонлари

ТОП-5: 2017 йилнинг энг яхши арзон смартфонлари

1. ZTE Axon 7

ZTE Axon 7 Google’нинг Daydream виртуал воқелик платформасини қўллаб-қувватлайди.

ZTE Axon 7 алоқа воситаси 5.5 дюймли QHD (1440 x 2560 пиксель сиғимли) технологиясида ишлаб чиқарилган дисплейга эга. Аппарат таъминоти учун 2016 йилнинг илғор Qualcomm Snapdragon 820 процессори ўрнатилган. У икки талқинда — 4 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий ички хотира ва 6 ГБ тезкор ҳамда 128 ГБ доимий хотира билан ишлаб чиқарилади. Ҳар иккала талқинда хотирани 128 ГБ ҳажмгача кўтариш мумкин.

Ундаги 20 мегапикселли бош камера тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимига ҳамда фазали автофокусга эга. Гаджетнинг олд камераси 8 МП.

Мобиль алоқа воситасининг аккумуляторининг сиғими 3250 мА соат.

ZTE Axon 7'нинг энг арзони 399 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2. Honor 6X

Huawei компаниясиги тегишли Honor бренди 2016 йилнинг 18 октябрида Honor 6X смартфонини намойиш қилган эди.

Honor 6X 5,5 дюймли Full  HD дисплей, ишлаш частотаси 2,1 ГГц бўлган Kirin 625 процессори, ¾ ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Қурилма сиғими 3270 мА/ст бўлган батареядан қувватланади, EMUI 4.1 интерфейсидаги Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди.

Honor 6X $249 доллардан сотилмоқда.

3. Nexus 5X

LG Electronics компанияси ва Google корпорациясининг 2016 йилда тақдим қилинган Nexus 5X модели пластик корпус билан қопланган ва 5,2 дюйм диоганалли ихчам IPS –матрицага эга. Тасвирни Full HD (1080×1920, 424 ppi) форматида олади. Nexus 5X’нинг “юраги”—6 ядрoли Qualcomm Snapdragon 808 чипи ва Adreno 418 графикадан иборат. Уни 2 Гбли оператив хотира қурилмаси ва 16/32 Гбли флеш-карта тўлдирган.

LG Nexus 5X аппаратининг камера қисми Nexus 6P'га ўхшаш, фақат у тезлаштирилган видеоёзув пайтида сониясига 120 тагача кадр олади.

Nexus 5X халқаро бозорда $240-299 доллардан сотилмоқда.

4. Nokia 6

Nokia компанияси 2017 йилнинг бошида Nokia 6 Android смартфонини тақдим қилган эди. “Ақлли телефон” 5.5 дюймли, Full HD сиғимли, 2.5D Gorilla Glass ҳимоя ва безак шишаси билан қопланган экранга эга.

Унга Qualcomm’нинг 8 ядроли Snapdragon 430 процессори, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира, microSD хотира бўлмачаси ўрнатилган. Смартфон Android Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Nokia 6 сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятордан қувват олади, телефон бармоқ излари сканерига эга.

Бош камера учун 16 мегапикселли, олд камера учун 8 мегапикселли сенсор танланган.

Nokia 6 $199 доллардан сотувга чиқарилган.

5. Moto G5

Lenovo компанияси шу йилнинг мартида Барселонада Moto G5 смартфонини тақдим қилган эди.

Moto G5 — металл корпус, Android 7.0 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатадиган ҳамёнбоп мобиль телефон. Moto G5 гаджети 5 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплей, 13 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камералар, Qualcomm Snapdragon 430 процессори, 2 ёки 3 ГБ оператив, 16 ёки 32 ГБ доимий ички хотира, шунингдек аккумулятор сиғими 2800 мА соат бўлган батарея билан таъминланган.

G5 2 та SIM-картани қўллаб-қувватлайди. У 128 ГБгача хотира картасини ўқийдиган microSD бўлмасига эга.

Moto G5 бармоқ ишораларини ҳам тушунади, мисол учун ишоралар орқали унинг камерасига буйруқ бериш мумкин. Гаджетнинг Google Assistant виртуал овозли ёрдамчисига ҳам эга бўлиши муҳим жиҳатлардан биридир.

Moto G5 $149-199 доллардан сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.