ТОП-5: Декабрнинг нархига муносиб смартфонлари

ТОП-5: Декабрнинг нархига муносиб смартфонлари

Huawei Honor V10
5,99 дюймли, Full HD+ (2160 x 1080 пикселли) аниқлигидаги смартфон ромлари юпқа бўлса ҳам, бармоқ изи сканери олд панелда қолдирилган. Металл корпусли гаджетнинг 4/64 ГБ, 6/64 ГБ ва 6/128 ГБ талқинлари мавжуд. Унга Huawei’нинг «сунъий идрокли» Kirin 970 процессори, ўрнатилган.

Девайс 16 мегапикселли RGB-сенсор ҳамда 20 мегапикселли монохром камера модулларидан иборат. 13 мегапикселли селфи камера ҳам, «сунъий идрок» функцияларига эга.

Аккумулятор сиғими – 3750 мА/соат, унга 5V/4.5A тезкор қувватлаш технологияси татбиқ этилган.

Айни пайтда смартфоннинг 4/64 ГБ версияси 409 доллар, 6/64 ГБ талқини – 454 доллар, 6/128 ГБ версияси эса – 530 доллардан сотилмоқда.

Meizu M6s
HD+ аниқлигидаги ромсиз смартфонда 8 ядроли МТ6753 чипи ўрнатилган. Девайс 3 ГБ "оперативка", 13 МП бош ва 5 мегапикселли олд камералар, Android 7.0 операцион тизимига эга бўлган. Унинг баҳоси $150 долларга баҳоланган.


Xiaomi Redmi Note 5

Фаблет 5,99 дюймли, 2160х1080 пикселли, яъни Full HD+ аниқлигидаги экран, 3/4 ГБ тезкор ҳамда 32/64 ГБ доимий хотира, 12 МП бош, 5 мегапикселли селфи-камера, microUSB порти, бармоқ изи сканери, Wi-Fi 802.11n ҳамда Bluetooth 4.2 LE модуллари билан таъминланган, аккумуляторининг сиғими эса 4000 мА/соат.

Самарадорлик учун Snapdragon 625 чипи масъул. Экран ва камерани ҳисобга олмасак, смартфон Xiaomi Mi A1 моделига ўхшаб кетади.

Смартфоннинг 3/32 Гб талқини $150 доллардан бошлаб сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Huawei Nova 3

Honor V10 тақдимотидан кейин кўп ўтмасдан Nova туркумида Huawei Nova 3 намойиш қилинди. Full HD+ сиғимли ва 6,43 дюймли экранга эга смартфон самарадорлиги учун Kirin 670 чипи, 4 Гб оператив хотира ва 64 Гб умумий хотира масъул. Аккумулятор сиғими 3340 мА соат ва тезкор қувват олади.

Смартфон 4 та камерага эга бўлган: 16 Мп + 20 Мп бош ва 20 Мп + 2 Мп олд камера. Android 8.0 Oreo тизимида фаолият кўрсатувчи смартфон баҳоси $400 АҚШ долларини ташкил қилади.


360 N6 Pro

Арзон смартфони билан танилган яна бир ишлаб чиқарувчининг 360 N6 Pro модели 5 декабрдан $257 (4\6 Гб), $288 (6\64 Гб) ҳамда $363 (6\128 Гб) баҳосида сотувга чиқарилган. Бу нарх эвазига 360 N6 Pro 5,99 дюймли, 2160x1080 пикселли ва ҳимоя шишаси билан қопланган экран, шишадор корпус, металл ром, Snapdragon 660 субфлагман чипи хизматингизда бўлади.

Девайсда 4050 мА соат сиғимли аккумулятор, 16 Мп + 2 Мп сенсорли бош камера, 8 Мп олд камера ўрнатилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!