Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Амалиёт ва карьера ярмаркаси» бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Амалиёт ва карьера ярмаркаси» бўлиб ўтди

2018 йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да «Амалиёт ва карьера ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2018) бўлиб ўтди. Бу тўғрида университет сайти хабар эълон қилган.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабаларни «Стажировкалар ва карьералар ярмаркаси»га таклиф қилмоқда

Амалиёт ва карьера ярмаркаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва мамлакатнинг бошқа АТ университетларидаги талабалар учун АКТ соҳасидаги компаниялар ва ташкилотлардаги истиқболларини белгилаш ва амалиёт ўтиш имкониятларини яратишга қаратилган эди, дейилади хабарда.

Ярмаркада Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган йирик компаниялар ва ташкилотлар ўзларининг имкониятлари билан таништирдилар. Иштирокчилар орасида «Mirzo Ulugbek Innovation Center»нинг резидентлари ҳам бор эди. Ярмаркада шунингдек, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий компаниялар ҳам вакансияларни тақдим этдилар.

Компаниялар вакиллари мурожаат этувчилар билан интервьюлар ўтказди, шунингдек, ўз имкониятларининг тақдимотини ўтказишди ҳамда малака ошириш учун мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот беришди.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари Huawei’га ишга жойлашишлари мумкин

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: «Университетда талабаларимизнинг амалиётларини ташкил этиш ва ишга жойлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Биринчи битирувчиларимиз ва учинчи босқич талабаларимизнинг кўпчилиги ишга жойлашгани ёки ўз лойиҳалари устида ишлаётгани қувонарлидир».

«Мазкур ярмарка ёшларга йирик компанияларда иш топишга, шунингдек, ахборот технологиялари бозорида талаб қилинадиган касблар ҳақида маълумот олиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, уларга ўз режаларини тузишга ва бу йўналишларда керак бўлган билимларга эга бўлишга имкон беради», – қўшимча қилди у.

«Мен, шунингдек, ярмаркани қўллаб-қувватлаган ҳамда ўз компанияларида амалиёт ўташ имкониятини яратган барча компанияларнинг вакилларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети АТ-бозорининг иштирокчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга тайёр», – дея таъкидлаб ўтди университет ректори.

ЎҚИНГ: Тошкентда «сунъий онг» бўйича болалар учун Google’нинг бепул курси очилмоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.