Тошкентда “Роботлар жанги” ўтказилади

Тошкентда “Роботлар жанги” ўтказилади

Тошкент шаҳрида «Роботлар жанги» мусобоқаси бўлиб ўтади. У Ўзбекистонда биринчи марта Республика босқичида, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан MIT.uz танлови доирасида ташкил қилинмоқда.

Унда исталган ёш ва касбдаги кишилар қатнашиши мумкин. Бунинг учун robotwars.mit.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак бўлади. «Роботлар жанги» қоидалари билан ҳам мазкур сайт орқали танишиш мумкин.

Мусобоқа 2016 йилнинг 12 декабрь куни соат 10:00 да «Ёшлар ижод саройи»да ўтказилади. Тақдирлаш маросими ҳам 12 декабрнинг ўзида, соат 15:00 да бўлиб ўтади.

«Роботлар жанги» мусобоқасининг ҳар бир иштирокчисига танловда қатнашганлик ҳақида сертификат тақдим этилади. Бундан ташқари рағбатлантирувчи диплом ва бошқа совғалар қуйидаги номинациялар бўйича берилади:

  • Энг ёш робототехник;
  • Энг яхши жамоа;
  • Энг яхши технологик робот;
  • Энг яхши дизайндаги робот.
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!