Тошкентдаги «Хавфсиз шаҳар»да сунъий идрокдан фойдаланилади

  •   DiMaX
  •  1128
  •  30.01.2018 17:25

Тошкентдаги «Хавфсиз шаҳар»да сунъий идрокдан фойдаланилади

Республикамиз пойтахтида қурилаётган «Хавфсиз шаҳар» ягона ускуна-дастурий мажмуаси ишида шахсни аниқлаш тизими амал қилади. У сунъий идрокка асосланиб, доимий яшовчиларнинг қиёфасини эслаб қолади. Бу ҳақда  spot.uz нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: Президент “хавфсиз шаҳар” қуриш дастурини тасдиқлади

Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида 16 000 та кузатув камераси ўрнатилади. Бу ҳақда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази раҳбари Миродил Сангилов маълумот берган.

Унинг сўзларига кўра, видеокамералардан олинган ахборотларни сунъий идрок тизими қайта ишлайди.

«Айрим яшовчилар буни, гўёки устларидан назорат ўрнатилаётгандек тушунишлари мумкин. Аммо «Хавфсиз шаҳар» мажмуасининг ишлаш тамойили буни инкор этади. Лойиҳа доирасида ўрнатилаётган видеокузатув камераларини диспетчер назорат қилмайди. Воқеа-ҳодисани қайд этишдан бошлаб, маълумотларни қайта ишлаш ва тегишли хизматга хабар беришгача бўлган барча ишлар билан сунъий идрок тизими шуғулланади», – дейди Миродил Сангалиев.

Унинг сўзларига кўра, Сергели туманида ўрнатилган шахсни аниқлаш тизими доимий яшовчиларни ўзи эслаб қолади. Бегона шахснинг, айниқса бир нечта шахсларнинг пайдо бўлиши видеокузатув камераларининг эътиборини тортади. Бу ҳақда профилактика инспекторига билдиришнома юборилади.

Хабарга кўра, сунъий идрок билан таъминланган видеокузатув тизимининг асосий ўзига хослиги – жиноятни содир этилмасиданоқ аниқлай олишидар.

ЎҚИНГ: «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бутун Ўзбекистонни қамраб олади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!