Тўйга тўёна билан: янада қимматбаҳо iPhone X сотувга чиқади

Тўйга тўёна билан: янада қимматбаҳо iPhone X сотувга чиқади

Россия президенти Владимир Путиннинг таваллуди ҳар йили ўзига хос тарзда кутиб олинади. Айниқса, унинг мухлиси бўлган Caviar компанияси анъанага мувофиқ бу йил ҳам навбатдаги туғилган кун шарафига махсус безакларга эга смартфон моделини ишлаб чиқаради.

iPhone X «Putin 2018» деб номланган талқиндан чекланган, яъни бор-йўғи 65 дона ишлаб чиқариш режа қилинган. Шунингдек, iPhone 8 ва 8 plus'нинг ҳам Владимир Путинга аталган талқинлари ишлаб чиқарилади. Бу смартфонлар 3 ноябрдан жаҳон миқёсида расман сотувга чиқарилади.



Қайта ишланган iPhone X корпуси тўқ қизил рангда тайёрланади. Яъни, бу рамзий ранг Россия Конституцияси ва фуқаролик паспортининг жилд рангини англатади. Шунингдек, смартфон корпусида Россия Президентининг тилладан ишланган бўртма портрети ҳамда Москванинг диққатга сазовор масканлари гравюраси билан ҳам безак берилган бўлади.

iPhone 8 Plus орқа панелидаги гравюра рекорд даражада катта бўлади — 100 кв. см (10 630,7 кв. мм). Ҳар бир смартфон ўз рақамига эга. Анъанага кўра, 1-рақамли смартфон президентнинг ўзига берилади.

2016 йилда Caviar Путин таваллудини титан ва Дамашқ пўлати уйғунлигида ишланган "Putin Damascus" смартфон модели билан нишонлаган эди.

Caviar iPhone Х «Путин 2018» Costitution Red, iPhone 8 ҳамда 8 Plus нарх-навоси масаласида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бироқ, 2016 йилда тайёрланган махсус iPhone 7'нинг 3,5 минг АҚШ долларидан сотилганини ҳисобга олсак, Caviar iPhone Х «Путин 2018» модели камида 5 минг АҚШ долларидан сотилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, iPhone X Россияда 1,3 минг АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.