Toyota ва Microsoft “ақлли” автомобиллар устида ишламоқда

Toyota ва Microsoft “ақлли” автомобиллар устида ишламоқда

Япония автогиганти Toyota Motor Corp. ва Америка компьютер корпорацияси Microsoft Corp. “ақлли” автомобиллар яратишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Бу ҳақда ТАСС хабар  берди.

Nikkei газетасининг ёзишича, шу мақсадда қўшма компания ташкил этилади. Компания Microsoft’нинг илғор технологиялари ёрдамида Toyota автомобилларидан олинган маълумотлар қайта ишланади.

Лойиҳа мақсадларидан бири – янада мукаммал бошқарувчисиз машина-роботлар, уларнинг маълумотлар базаси фаол янгиланиш тизими ҳамда навигация тизимини яратиш. “Ақлли” машиналар, шунингдек, ўз ҳайдовчиларининг одатлари ва эҳтиёжларини ўрганиш “қобилияти”га эга бўлади.
Масалан, машина кўп юриладиган йўналишларни ёдлаб олади ва эгасидан рухсат сўраган ҳолда ўша ердаги автотураргоҳдан жой буюртма қилади.
Автомобил пульсни ҳисоблаш орқали ҳайдовчининг соғлиғини ҳам назорат қилади.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.