Трамп болаларни ким қотилга айлантираётганини айтди

Трамп болаларни ким қотилга айлантираётганини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп компьютер ўйинларини мактабларда ташкил қилинаётган отишмаларнинг бош омили эканини ҳам айтган эди.

Компьюетр ўйинларининг саломатликка таъсири тўлиқ исбот қилинмаган бўлса ҳам, АҚШ президентининг фикрича, ёвуз қаҳрамонли ўйинлар болаларни қотил қилиб тарбияламоқда. Дональд Трамп мазкур фикрни 8 март куни Конгресс вакиллари билан ўтган учрашувда маълум қилган. Мазкур йиғилишда Кўнгилочар дастурий маҳсулотлар ассоциацияси вакиллари, яъни видео ўйин ишлаб чиқарувчи компания раҳбарлари ҳам иштирок этишган.

Оқ уй раҳбарининг қайд этишича. бундай ўйинлар болада тажовузкорлик кайфиятини оширади ҳамда танадаги ижобийлик туйғуларини йўққа чиқаради.

"Мен охирги пайтларда видео ўйинлардаги тажовузкорлик болаларнинг онгига салбий таъсир қилаёгтани ҳақида кўп эшитяпман. Бу ўйинлар жамият учун зарарли хатарли махлуқларни тарбияламоқда", дейди Дональд Трамп.

Бироқ, аксарият америкаликлар Трампнинг бу фикрини қўллаб-қувватламаяпти. Уларнинг фикрича, бу ҳали илмий жиҳатдан ўрганилмаган даъво.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!