Try.Fit лойиҳасининг истиқболи қандай?

Try.Fit лойиҳасининг истиқболи қандай?

Ҳозир дунёнинг турли бурчакларида инновация технологиялар асосида янги-янги лойиҳаларга қўл урилмоқда. Уларнинг айримлари кутилмаган ижобий натижаларни бермоқда. Ана шундай лойиҳаларнинг бири  Try.Fit  деб аталади.  

Даставвал, 3D-модели бўйича кийим-кечак танлаш тизимини яратиш лойиҳасига қўл урилди. Аммо унга пойафзал каби талаб унчалик катта бўлмас экан. Чунки одамлар, одатда олган свитери ярим размер катта бўлса ҳам кийиб кетаверади, дуконга қайтариб келмайди. Кийим чиройли, арзон, яхши турибди, бўпти-да.

Пойафзал билан вазият бошқачароқ: Оёқни қисаётган ёки аксинча катталик қилаётган туфли билан юролмаймиз. Айнан шу сабабли ҳам, онлайн-дуконларда туфли танлаш борасида 3D-модели оёқ лойиҳасига киришилганди.

Хўш, бу тизим нимадан иборат? Йирик пойафзал дўконларида оёқ 3D-сканеры ўрнатилган. Харидор бир бор шундай сканерга чиқиб турса бир дақиқадан кейин оёғининг размери ҳақида рақамли маълумот олади. Унинг параметрлари магазиндаги маълумотлар базаси билан солиштирилади, натижада харидор ўзининг оёқ тузилишига энг маъқул бўлган оёқ кийимлар модели рўйхатини кўради. Шу билан бирга, иссиқлик картаси ҳам яратилади, у юраётганда ёки югураётганда маълум бир модель оёқни сиқаяптими ёки катталик қиляптими кўрсатади.

Ушбу рақамли сканер телефонга ўрнатилган махсус иловага юкланади. Кейин ушбу илова орқали одам уйдан чиқмасдан туриб ўзига дукондан оёқ кийим танлаши мумкин. Бу интернет орқали пойафзал харидини янада тезлаштиради.

Ҳозирга келиб, айтиш мумкинки, мазкур лойиҳа нишонга бориб теккан: йирик савдо тармоғи билан ҳамкорлик йўлга қўйилди —  «Сколково» фондининг қўллаб қувватлаши натижасида «Декатлон» билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди. Айни пайтда бир қатор йирик компаниялар мазкур лойиҳанинг ҳамкорига айланди.

Лойиҳа совдо тармоқлари учун ҳам қизиқарли туюлмоқда, чунки товарни қайтариб бериш ҳолатлари кескин камаяди, интернетда конверция ортади. Ҳозирча ўртача конверсия интернет дуконларда 2 фоиз бўлса, Мазкур лойиҳаники 6 фоизни ташкил этмоқда, бу кўрсаткич яқин орада 10-15 фоизга чиқиши мумкин.

Одамлар эса вақтини тежайди, оёғининг соғлигини яхшилайди, чунки нотўғри танланган пойафзал оёқда турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Инвесторларнинг ҳам кўнгли тўлади, чунки молиялаштиришнинг иккинчи босқичида йиғилган маблағ эвазига лойиҳа янада кенг кўлам касб этиши мумкин.

Ҳа, ишлар шу тарзда давом этадиган бўлса, унинг келажаги порлоқ, чунки аввал бошдан уни истиқболи зўр бўлади, деб ишга киришилган эди-да.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.