Тунги интернетни қулайлаштириш учун жудаям керакли кенгайтма

  •   DiMaX
  •  5579
  •  07.02.2018 14:46

Тунги интернетни қулайлаштириш учун жудаям керакли кенгайтма

Кўпинча интернет ишқибозлари тунда ҳам сайтлар аро кезишади, шунда қоронғи муҳитда экраннинг ёрқинлиги кишининг кўзига салбий таъсир этиши мумкин. Тўғри, айрим сайтларда тунги режимни ёқиш ёки умумий интерфейсни тўқроқ қилиш функцияси бор, аммо ҳаммасида ҳам эмас.

ЎҚИНГ: YouTube’да махфий тунги режимни ёқишни ўрганамиз

Аммо исталган сайтни «тунги режимга ўтказиш» йўли бор – Chrome браузери учун ишлаб чиқилган Midnight Lizard кенгайтмасини ўрнатиб оласиз. У ҳар қандай сайт интерфейсини тунги пайтда кўришга, ўқишга ва ёзишга қулай тусга келтириб беради.

Midnight Lizard’нинг қулайликлари кўп, масалан, унда турлича интерфейс мавзулари мавжуд. Тўғри, стандарт мавзунинг ўзи ҳам яхши – уни ёққанингизда ҳарфлар фон билан чапланиб кетмайди, саҳифанинг ҳар бир унсури аниқ-тиниқ кўринади. Лекин агар истасангиз, тунги режимлардан бошқа бирортасини ёқишингиз ёки ҳатто ўзингиз янги режим яратиб қўйсангиз ҳам бўлади.

Бунда ранглар контрастини, фон, матн, ҳавола ва расмлар созламаларини ўзгартиришингиз мумкин. Шунингдек, кўк ранг фильтри ҳам бор – унинг эвазига организмда мелатонин ишлаб чиқарилади ва уйқу яхшиланади.

Midnight Lizard орқали барча сайтлар учун умумий мавзу белгилаб қўйса ҳам, ҳар бир сайт учун алоҳида мавзуни тайинлаб қўйса ҳам бўлади – буниси жуда яхши имконият. Шунингдек, плагин маълум бир вақтда ўз-ўзидан фаоллашадиган, тегишли пайтда яна ўчириладиган қилиб созлаш имкони ҳам мавжуд.

Мазкур кенгайтмани Google Chrome браузерига ўрнатиб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтиш лозим.

ЎҚИНГ: Google Chrome’ни 10 карра тезроқ ишлашга мажбур қиламиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!