Twitter ва Facebook’даги аккаунтларни ҳимоя қилиш

Twitter ва Facebook’даги аккаунтларни ҳимоя қилиш

Twitter ва Facebook каби машур ижтимоий тармоқлардаги аккунтларни ҳимоя қилишнинг самарали ва ишончли усулларидан бири «ESET Social Media Scanner»дир. Social Media Scanner сервиси ESЕТ халқаро антивирус компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Тwitter ва Facebook’даги аккаунтларни автоматик сканерлаш, яъни зарарли ҳаволаларни аниқлаш, бу ҳақида хабар бериш, махфийлик даражасини кўрсатиш, аккаунт ҳимоясини таъминлаш каби кўплаб имкониятларга эга.

Шу ўринда, барча интернетдаги аккаунтларни, махфий маълумотларни хавфсизлигини таъминлашда аввало компьютерда шипион, зарарли дастурий таъминотлар (вируслар), trojan, backdoor  ва яна шунга ўхшаш зарарли дастурлар мавжуд бўлмаслиги лозим. Компьютер ҳимоясини таъминлашда ишончли комплекс ҳимояни таъминловчи, замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш зарур. Бундан ташқари, мураккаб пароллардан фойдаланиш ҳам ҳимояни ишончли бўлишини таъминлайди.

Сервисдан фойдаланишга келадиган бўлсак,  ESET Social Media Scanner‘дан фойдаланиш бепул бўлиб, сервисдан фойдаланиш учун ундан рўйҳатдан ўтиб, ижтимоий тармоқдаги аккаунтни тасдиқлаш лозим. Аккунтлар сони чегараланмаган.

08.09

08.09-1

08.09-2

Манба: Soft.zn.uz