Ucell акцияси: ҳисобни QIWI орқали тўлдириб, 100 фоизлик бонус олинг!

  •   DiMaX
  •  2547
  •  02.04.2018 08:45

Ucell акцияси: ҳисобни QIWI орқали тўлдириб, 100 фоизлик бонус олинг!

Бугунги кунда электрон тўлов тизимлари оммалашиб, турли товар ва хизматлар ҳақларини масофадан туриб тўлаш ҳам осонлашиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритаётган уяли алоқа операторлари ҳам ўз абонентларининг ҳисобларини бошқа мамлакатлардан туриб турли тўлов тизимлари орқали тўлдириш имконини кўзда тутадилар.

ЎҚИНГ: Ucell «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўпламида лимитларни 5 каррагача оширди!

Жумладан, Ucell компанияси ўз абонентларининг ҳисобларини хориждан туриб тўлдириш имконини берувчи «Чегарасиз тўлов» хизматини тақдим этган. Оператор сайтида эълон қилинган хабарга кўра, энди махсус акция доирасида абонентлар ҳисобларини QIWI тўлов тизими орқали тўлдириб, худди шу тўловнинг 100 фоизи миқдорида бонус олишлари мумкин.

Бунинг учун Россиядан ёки бошқа мамлакатдан туриб ҳисобни QIWI тўлов тизими орқали тўлдириш кифоя. Бунда ҳисоби тўлдирилган абонентга тўлов миқдоричалик ҳажмда, 7 кунлик муддатда амал қилувчи бонус тақдим этилади.

Мазкур акция 2018 йилнинг 29 мартидан то 30 июнигача бўлган муддатда (шу кунлари ҳам) амал қилади, дейилади Ucell сайтида. Бунда тақдим этилган бонусни белгиланганидан бошлаб 7 кун мобайнида тармоқ ичидаги ва Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар ҳамда SMS-хабарлар, шунингдек интернет-трафик учун сарфлаш мумкин. Бонус қолдиғини текшириш учун *106# рақамига USSD-сўров юборилади.

Бу акция ҳақи олдиндан тўланувчи хизмат кўрсатиш тизими («ОК», «Ижобий», «Кўпроқ!», «Оддий», «Диёрим», «Эркин суҳбат», «Осон ҳисоб», «Дўстлар орасида», «Бахтли 25», «Бахтли 25+», «Аниқ», «Аниқ+», «Омадли»,  «Омадли+», «Омадли BN», «Бахтли 25 BNFREE», «Аниқ BNFREE», «Омадли BNFREE», «Онлайн», «Easy», «VIP», «Fresh») тарифлари абонентлари учун амал қилади.

«Чегарасиз тўлов» хизмати ҳамда ушбу акция хусусидаги батафсил маълумотни Ucell сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!