Ucell’дан акция: смартфон ё планшет харид қилиб, уч ой бонус олинг!

  •   DiMaX
  •  1763
  •  30.01.2018 14:29

Ucell’дан акция: смартфон ё планшет харид қилиб, уч ой бонус олинг!

Уяли алоқа операторлари ўз абонентлари учун турли акциялар ташкил қилишда давом этишмоқда. Улар расмий кафолатга эга бирор қурилмани харид қилган абонентларига турли бонуслар тақдим этишлари ҳам мижозларга қўшимча рағбат бахш этади.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Жорий йилнинг 29 январидан Ucell алоқа оператори GaS Impex МЧЖ билан ҳамкорликда янги акцияни йўлга қўйди. Унга кўра, расмий кафолатга эга смартфонлар ва планшетлардан бирини харид қилиб, 3 ой мобайнида ҳар ойда Ucell’дан 4000 МБ, 3000 МБ ёки 1000 МБ кўринишида бонус олиш мумкин.

Акқияда 1 йиллик расмий кафолатга эга бўлган қуйидаги смартфон ва планшет моделлари иштирок этади:

Қурилма

Бонус

1

Samsung Galaxy A5 2017 (SM-A520F)

Samsung Galaxy A7 2017 (SM-A720F)

Samsung Galaxy S8 (SM-G950F)

Samsung Galaxy S8+ (SM-G955F)

Samsung Galaxy Note 8 (SM-N950F)

Apple iPhone 7 32GB

Apple iPhone7 Plus 32GB

Apple iPhone 8 64GB

Apple iPhone X 64GB

Apple iPhone X 256GB

Samsung Galaxy SM-T285N

Samsung Galaxy SM-T561N

Samsung Galaxy SM-T825N

3 ой давомида ҳар ой 4000 МБ

 

2

Samsung Galaxy J3 2017 (SM-J330F)

Samsung Galaxy J5 2016 (SM-J510F)

Samsung Galaxy J5 2017 (SM-J530F)

Samsung Galaxy J5 Prime (SM-G570F)

Samsung Galaxy J7 2017 (SM-J730F)

Samsung Galaxy A3 2017 (SM-A320F)

MDC Prime S

3 ой давомида ҳар ой 3000 МБ

3

Samsung Galaxy J1 mini (SM-J105H)

Samsung Galaxy J1 mini Prime (SM-J106F)

Samsung Galaxy J1 Ace (SM-J110H)

Samsung Galaxy J1 2016 (SM-J120F)

Samsung Galaxy J2 2016 (SM-J200F)

Samsung Galaxy J2 Prime (SM-G532F)

Samsung Galaxy J3 2016 (SM-J320H)

(MDC) Mandalina M-100

(MDC) Mandalina M-200

MDC Grand

MDC Prime Lite

3 ой давомида ҳар ой 1000 МБ

ЎҚИНГ: USB-модем тўпламларини Ucell махсус нархда – атиги 35 минг сўмдан сотмоқда!

Бонус олиш учун, расмий кафолатга эга бўлган, юқоридаги жадвалда келтирилган қурилмалардан бирини харид қилиш ва уни Legal Phone промо-нуқтасида (Тошкент шаҳри В.Воҳидов кўчаси 118-уйда жойлашган Ucell-Тошкент офисида) расмийлаштириб, сертификат олиш лозим.

Сўнг эса қадоғига эга товар (смартфон ёки планшет), сертификат ва дўкон муҳри босилган кафолат талонини олиб, паспорт (ёки шахсини таслиқловчи ҳужжат) билан бирга Ucell («COSCOM» МЧЖ ХК) хизмат кўрсатиш ва сотув офисларидан бирига бориш зарур бўлади. Офисда эса амалдаги тартибларга мувофиқ тарзда (танланган тариф режасига янги уланиш тўловини ҳам амалга ошириб) Ucell тармоғига уланиш ёки Ucell абоненти эканлигидан Ucell вакилини хабардор қилиш даркор. Шу ерда ўз рақамига Ucell бонусини – 3 ой мобайнида ҳар 30 кунда белгиланувчи 4000 МБ, 3000 МБ ёки 1000 МБ ҳажмидаги интернет-трафикни олиш мумкин.

Ушбу акция нақ бир йил мобайнида – 2019 йилнинг 31 январига қадар амал қилади! Унинг шартлари ва бошқа тафсилотлари билан Ucell сайтидаги тегишли саҳифада танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.