Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!

  •   DiMaX
  •  5555
  •  14.03.2018 17:21

Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!

Ўзбекистон уяли алоқа операторлари ўз мижозлари учун турли енгилликлар тақдим қилишда давом этишмоқда. Жумладан, Ucell компанияси айрим тариф режаларида нархларни пасайтирди ва қўшимча мегабайтлар бера бошлади.

ЎҚИНГ: Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди

Компания сайтида эълон қилинган хабарга кўра, ҳақи олдиндан тўланадиган хизмат кўрсатиш тизими тарифларидаги нархларда ўзгаришлар жорий этилмоқда.

Жумладан, «Ижобий», «Кўпроқ!», «Оддий», «Fresh» тариф режаларида бўлган абонентларга 3 ой давомида TAS-IX йўналиши учун ҳар куни 50 мегабайт ҳажмида интернет-трафик тақдим этилади!

«Қулай интернет», «OK» тариф режаларида бўлган абонентларга эса 3 ой давомида Telegram иловасида фойдаланиш учун ҳар куни 33 мегабайт ҳажмида интернет-трафик берилади!

Булардан ташқари, «Ижобий», «Кўпроқ!», «Оддий», «Қулай интернет», «Дўстлар орасида», «Бахтли 25», «Бахтли 25+», «Аниқ», «Аниқ+», «Омадли», «Омадли+», «Эркин суҳбат», «VIP» тариф режаларида ва «Исталган рақам» акцияси бўйича тариф режаларга уланишда турли йўналишлар бўйича нархлар пасайтирилади.

Тариф режаларидаги ўзгаришлар билан батафсил танишиш учун Ucell сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’дан акция: смартфон ё планшет харид қилиб, уч ой бонус олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!