Ucell’дан яна бир хушхабар: «Ўзбекистон бўйича қулай» хизматлар тўпламлари тағин учта ҳудудни қамраб олмоқда!

  •   DiMaX
  •  1652
  •  25.05.2018 19:24

Ucell’дан яна бир хушхабар: «Ўзбекистон бўйича қулай» хизматлар тўпламлари тағин учта ҳудудни қамраб олмоқда!

Ucell алоқа оператори абонентлар содиқлигини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ҳудудлари учун ўзгача таклифлар ҳам ишлаб чиққан. Шулардан бири – «Қулай» хизматлар тўпламлари ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Ucell «Қулай» хизматлар тўпламларининг қамров ҳудудини кенгайтирди ва муддатини узайтирди

Оператор сайтида расман хабар берилишича, 2018 йилнинг 25 май санасидан бошлаб Ucell «Ўзбекистон бўйича қулай» хизматлар тўпламларининг амал қилиш ҳудудини кенгайтирмоқда. Яъни, ушбу хизматлар тўплами энди Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси абонентлари учун ҳам амал қилади.

Айтиш керакки, «Ўзбекистон бўйича қулай» хизматлар тўпламлари икки хил ҳажмда таклиф этилади. «Ўзбекистон бўйича қулай 100» тўплами мамлакатдаги исталган рақамлар билан мулоқот учун 100 дақиқа ва 100 SMS-хабар ҳамда 5 мегабайт интернет-трафикни ўз ичига олади. «Ўзбекистон бўйича қулай 500» тўпламида эса тегишлича 500 дақиқа, 500 хабар ва 30 мегабайт ҳажмида интернет-трафик таклиф этилади.

«Ўзбекистон бўйича қулай» хизматлар тўпламларининг шартларини ва бошқа маълумотларни батафсил билиб олиш учун Ucell расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’нинг янги акцияси: «Қўшниларга яқинроқ» бўламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!