Ucell ҳисоб-китобларда курсни абонентлар фойдасига яхлитлади!

  •   DiMaX
  •  2654
  •  13.09.2017 16:42

Ucell ҳисоб-китобларда курсни абонентлар фойдасига яхлитлади!

Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар 5 сентябрдан ўз хизматларини сўмда нархлашга ўтганлигидан хабарингиз бор. Энди эса Ucell уяли алоқа оператори («COSCOM» МЧЖ ХК) бу борада ўз абонентларига янада қулайлик тақдим этди.

Хабар берганимиздек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 4 сентябрь куни оператор ва провайдерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда АҚШ долларида кўрсатилган тарифларни ҳисоблашда Марказий банк томонидан 29 августда бир доллар учун 4210,35 сўм этиб белгиланган долларнинг сўмга нисбатан курси асос қилиб олинган эди.

Ucell эса, тарифлар ва хизматлар нархларида ҳисоб-китобларни янада қулайроқ қилиш учун 2017 йилнинг 13 сентябридан мазкур курсни яхлитлади. Унга кўра, компания хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 1 АҚШ доллари учун 4210,35 сўм (тўрт минг икки юз ўн сўму ўттиз беш тийин) эмас, балки 4210 (тўрт минг икки юз ўн) сўм курси бўйича ҳисобланади.

Бу яхлитлаш эса, оз бўлса-да, абонентлар фойдасига хизмат қилади. Яъни, Ucell ўз абонентлари учун ҳар бир долларда 35 тийиндан воз кечмоқда. Гарчи бир қарашда, битта абонент учун бу айтарли катта маблағ бўлмаса-да, умумлаштириб олганда йирик суммани ташкил этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!