Ucell «Менинг рақамларим» хизматини янги маълумотлар билан тўлдирди

  •   DiMaX
  •  2765
  •  18.12.2017 14:40

Ucell «Менинг рақамларим» хизматини янги маълумотлар билан тўлдирди

Айрим ҳолларда кишига ўзининг паспорт маълумотлари билан нечта уяли алоқа телефон рақами расмийлаштирганлиги ҳақидаги маълумот керак бўлиб қолади. Абонентларга бу борадаги маълумотни уларга хизмат кўрсатаётган уяли алоқа операторлари тақдим этишади.

ЎҚИНГ: Мобил оператор Сизга қуйидаги ахборотларни бепул тақдим этади

Масалан, Ucell операторида мазкур хизмат «Менинг рақамларим» деб номланади ва у *360# USSD-сўрови орқали бошқарилади. Абонент бу сўровни юборгач, маълумотлар унга SMS-хабар шаклида тақдим этилади. Ушбу хизмат бепул бўлиб, сўровлар миқдори чекланган – абонент кунига 2 мартагача бу сўровни юбориши мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди

Оператор ўз сайтида маълум қилишича, яқинда «Менинг рақамларим» (*360#) хизмати доирасида тақдим этиладиган маълумотлар янада кенгайтирилган. Энди Ucell’нинг ҳақи олдиндан тўланувчи хизмат кўрсатиш тизими (Prepaid) абонентлари мазкур хизмат доирасида энди рақам ҳолати (фаол/блокланган), ҳисоблардаги маблағ ва фаол пулли хизматлар ҳақида ҳам маълумот олишади.

«Менинг рақамларим» хизмати ҳақидаги батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали Ucell сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил операторларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги кўрсаткичлари қанақа?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.