Ucell мусиқа шайдолари учун Zvooq хизматини йўлга қўйди

  •   DiMaX
  •  3320
  •  06.12.2017 16:46

Ucell мусиқа шайдолари учун Zvooq хизматини йўлга қўйди

Уяли алоқа ва интернет хизматларидан ташқари, мобил операторлар турли кўнгилочар сервисларни ҳам тақдим этиб келишаётир. Жумладан, Ucell оператори бугун ўз абонентлари учун Zvooq иловаси хизматини тақдим этди. Бу хусусда оператор сайтида хабар берилган.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Ucell’нинг Zvooq хизмати сизга севимли мусиқаларингизни трафик тўловисиз, ҳамиша ва ҳар ерда онлайн тинглаш имконини беради. Мазкур сервис «Севимли мусиқаларингиз ҳамиша ва ҳар ерда сиз билан бирга!» слогани остида илгари сурилмоқда.

Мазкур сервисдан фойдаланиш учун абонент Zvooq хизматини *866# USSD-менюси орқали улатиб, Zvooq иловасини юклаб олиши лозим. Кейин эса у ўзининг Ucell рақамидан фойдаланиб профил очади ва 19 миллиондан ошиқ тароналарни тинглаш имконига эга бўлади.

Zvooq хизмати учун обуна нархи кунига атиги 990 сўмни ташкил этади. Уланишдан кейинги дастлабки 30 кун хизмат мутлақо бепул тақдим этилади!

Обунани расмийлаштириб, сиз мусиқа тинглашга интернет-трафик сарфламай туриб уни онлайн тарзда тинглашингиз; ҳатто интернет бўлмаганида ҳам тинглаш учун тароналарни юклаб олишингиз; мусиқани юқори сифатда тинглашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

Хизмат *866# USSD-рақами орқали бошқарилади. У ҳақидаги батафсил маълумотни Ucell сайтидаги тегишли саҳифадан олиш мумкин.

Zvooq иловасини ўз қурилмасига юклаб олиш учун эса, iOS-гаджетлар эгалари мана бу, Android-девайслар соҳиблари бўлса мана бу ҳаволалар орқали ўтишлари лозим.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!