Ucell’нинг «Мусиқий баҳор» акцияси: Zvooq иловасида сифатли мусиқалардан бeпул баҳра олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1536
  •  31.03.2018 10:19

Ucell’нинг «Мусиқий баҳор» акцияси: Zvooq иловасида сифатли мусиқалардан бeпул баҳра олинг! (+видео)

Баҳорда табиат жонланиши билан бир қаторда, уяли алоқа операторларимиз ҳам анча фаоллашиб қолишган. Жумладан, Ucell компанияси ҳам ўз мижозларини янги тариф ва акциялар билан мамнун қилишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Ucell янги тариф режасини ишга туширди!

Ucell сайтида хабар қилинишича, компания ушбу баҳорда ўз абонентларига Zvooq мусиқий иловасидан БEПУЛ фойдаланиш имкониятини ҳадя этади! Zvooq – бу юқори сифатли хорижий ва ўзбекча мусиқаларни легал тинглаш учун онлайн-сервисдир.

Хабарга кўра, 2018 йилнинг 30 мартидан то 26 апрелигача «Қадрдонлар!» содиқлик дастури доирасида «Мусиқий баҳор» акцияси амал қилади.

Акция мобайнида, 3 йилдан 6 йилгача бўлган вақт давомида Ucell тармоғида бўлиб келаётган абонентлар «Zvooq» хизматини улатиш ва ундан 2 ой мобайнида абонент тўловисиз фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар!

6 йил ва ундан ошиқ вақт давомида Ucell тармоғида бўлиб келаётган абонентлар эса «Zvooq» хизматидан 3 ой мобайнида абонент тўловисиз фойдаланишлари мумкин!

ЎҚИНГ: Ucell мусиқа шайдолари учун Zvooq хизматини йўлга қўйди

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ucell абонентлари учун ушбу хизматдан фойдаланилганда сарфланган интернет-трафик нархланмайди. «Zvooq» хизматига бағишланган видеороликни қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Абонент ўзининг неча йилдан буён Ucell тармоғида эканлигини аниқлаш ва «Zvooq» хизматини улатиш учун *136# USSD-сўровидан фойдаланиши лозим. Шунингдек, бунда у «Қадрдонлар!» содиқлик дастури доирасида айнан ўзи фойдаланиши мумкин бўлган барча имтиёзлар билан танишиб чиқа олади.

Zvooq иловасини смартфонга юклаб олиш учун ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Ucell’нинг «Zvooq» хизмати тавсифи билан батафсил танишиш учун эса мана бу ҳавола орқали ўтинг.

«Мусиқий баҳор» акциясининг шартлари билан Ucell компанияси расмий сайтида батафсил танишиб чиқиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди