Ucell’нинг «Орзу ороллари»га барча йўлланмалар соҳиблари аниқланди

  •   DiMaX
  •  1017
  •  26.08.2017 09:21

Ucell’нинг «Орзу ороллари»га барча йўлланмалар соҳиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 18 май санасидан то 18 августигача, Ucell компанияси «Орзу ороллари» интернет-акциясини ўтказди. Тадбирда қатнашган компания абонентларининг кўпчилиги қимматбаҳо совғалар ютиб олишди. Ундаги учта энг ажойиб соврин эса, «орзу ороллари» саналмиш Самуи, Лангкави ёки Бали оролларидан бирига икки кишилик йўлланмалар бўлди. Шунингдек, ютуққа замонавий Samsung смартфонлари ҳам қўйилганди.

Мазкур лойиҳанинг якуний – учинчи совринлар ўйини 2017 йилнинг 24 август куни, пойтахтимиздаги шинам кафелардан бирида байрамона руҳда ўтказилди. Унда акция совриндорлари аниқланишидан ташқари, тадбир иштирокчилари орасида қизиқарли ва қувноқ викториналар ҳам ўтказилиб, ҳадялар улашилди.

«Орзу ороллари» интернет-акциясининг якунлари хусусида Ucell компанияси Истеъмолчилар сегменти департаменти директори Акшин Гаджиев, жумладан, шундай дейди:

«Ўтган галги «Дунё бўйлаб» интернет-акциямизнинг иштирокчилари сони икки миллиондан ошган бўлса, бу гал қатнашчилар сони салкам икки ярим миллион, яъни 2 476 549 нафарга етди. Улар тўплаган жами имкониятлар сони эса 28 681 720 тани ташкил этди. Бу шундан далолат берадики, мамлакатимизда интернет фойдаланувчилари сони мунтазам ошиб бораётир. Демак, биз ҳам мазкур соҳада янада рақобатбардош хизматлар ва таклифлар тақдим этишимиз лозим. Ғолибларимиз учун чин дилдан хурсандман ва Ucell билан ҳамиша алоқада қолишларини тилайман».

Айтиш керакки, «Орзу ороллари» интернет-акциясининг якуний совринлар ўйинида Индонезиянинг Бали оролига икки кишилик сайёҳлик йўлланмаси ҳамда учтадан Samsung Galaxy S8, Galaxy A7 ва Galaxy A5 смартфонлари ўйналди. Ўйиннинг ҳаққоний ва тўғри боришини ҳакамлар ҳайъати кузатиб туришди ва тасдиқлашди.

Шунингдек, бутун акция даври мобайнида энг кўп имконият тўплаган иштирокчилар ҳам шу тадбирда тақдирланди. Мазкур кўрсаткич бўйича биринчи ўринни эгаллаган абонентга ҳам Бали оролига икки кишилик сайёҳлик йўлланмаси, кейинги тўққизта ўрин соҳибларига эса тегишли тартибда замонавий Samsung смартфонлари тақдим этилди.

Жонли мусиқа жўрлигида, турли кўнгилочар чиқишлар билан ўтган тадбир компаниянинг Facebook саҳифасида жонли видеолавҳа тарзида – реал вақт режимида эфирга узатилиб турди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!