Ucell «Қулай» хизматлар тўпламларининг қамров ҳудудини кенгайтирди ва муддатини узайтирди

Ucell «Қулай» хизматлар тўпламларининг қамров ҳудудини кенгайтирди ва муддатини узайтирди

Ўзбекистонда бир неча йилдан буён самарали фаолият юритиб келаётган Ucell алоқа оператори ўзининг «Қулай» хизматлар тўпламларида абонентлар фойдасига бир нечта ўзгаришлар қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълумот берилган.

Айтиш керакки, мазкур тўпламлар компаниянинг махсус таклифлари доирасига киради ва «Тармоқ ичида қулай», «Ўзбекистон бўйича қулай», «Қулай интернет» ҳамда «Қулай 4G» тўпламларини ўз ичига олади.

Мазкур тўпламларнинг ҳар бири муайян ҳудудлардаги Ucell абонентлари учун тақдим этилиб келаётган эди. Жорий йилнинг 30 октябридан компания «Қулай» хизматлар тўпламларининг амал қилиш ҳудудини кенгайтирди ва қуйидагиларни йўлга қўйди:

  1. «Тармоқ ичида қулай» тўплами энди Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидаги абонентлар учун тақдим этилади. Ушбу тўпламнинг тафсилотларини мана бу манзилда кўриб олиш мумкин.
  2. «Қулай 4G» хизматлар тўпламининг амал қилиш доираси рўйхатига Жиззах ва Термиз шаҳарлари ҳам қўшилди. Демак, мазкур тўплам имкониятларидан энди Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Термиз шаҳарлари абонентлари фойдалана оладилар. «Қулай 4G» хизматлар тўпламининг хусусиятлари билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш имкони мавжуд.
  3. Барча турдаги «Қулай» хизматлар тўпламларининг амал қилиш муддати то 2018 йилнинг 30 апрелига қадар (шу куни ҳам киради) узайтирилди.

Демак, оператор сайтида таъкидланганидек, «ўзингизга мос «Қулай» хизматлар тўпламини танлашингиз ва исталган пайт қулай мулоқот қилишингиз» мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.